Реклама

Айт-чи менга эй кўзгу, ким энг гўзал дунёда?..

 Оппоғойнинг бошига тушадиган барча кўнгилсизликлар нима сабаб рўй бергани эсингиздами? Ўгай она сеҳрли кўзгуга қарамаганида у бу ёруғ оламнинг танҳо малаги эмаслигини билмаган, Оппоғой эса гномлар оиласида яшашга тўғри келмаган бўларди.

Яқинда бу каби сеҳрли кўзгу аёллар учун махсус яратилди. “Panаsonic” компанияси томонидан тайёрланган ушбу ойнада сиз ўзингиз учун турли хилдаги соч турмаклари, энг сўнгги урфдаги пардозлар ва ҳатто, ҳар хил бичимдаги либосларни виртуал тарзда синаб кўришингиз мумкин. Унинг яна бир ўзига хослиги шундаки, ойнага разм солишингиз билан у юз терингизда юзага келаётган турли муаммолардан сизни огоҳлантиради. Қолаверса, парҳез қилиш, жисмоний машқлар билан шуғулланиш, косметик воситалардан фойдаланишни тавсия этади.

Эндиликда сиз уйингиздан чиқишдан олдин маслаҳатчи-кўзгунинг қаршисига борасиз. Унга эртакдаги сеҳрли сўзларни айтмасангизда, ойна сизга кўринишингиз билан боғлиқ барча ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ўз тавсияларини беради. Масалан, пардоз воситаларидан бирини ишлатиш эсингиздан чиқишига кўзгу асло йўл қўймайди. У бу ҳақида сизга дарров хабар қилади.

Агар бу каби маслаҳатчи-кўзгу эртакдаги ўгай онада ҳам бўлганида эди, у доимо мукаммал бўлиш мумкин эмаслигини билган, Оппоғойга эса заҳарланган олма бермаган бўларди.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Баҳорнинг ширин ташвишлари
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: