Аёлларнинг мияси эркакларникидан кўра фаолроқ ишлайди

АҚШлик олимлар 46034 та тадқиқот маълумотларини ўрганиб чиқди. Бу тадқиқотларда миянинг кўриш тасаввури усули қўлланилган эди. Текширувдан сўнг аёлларнинг мия фаоллиги эркакларникидан юқорироқ экани маълум бўлди. Хусусан, аёлларда диққатни жамлаш, кайфият ва безовталик билан боғлиқ қисмлар анчагина фаол. Эркакларда эса ўзаро мувофиқликни таъминлашга хизмат қиладиган кўриш ҳудудлари яхшироқ ишлайди.

Тадқиқотда 119 нафар соғлом одам ва 26683 нафар турли хасталикларга чалинган (масалан, шизофрения, диққат ва фаоллик етишмовчилиги) бемор иштирок этди. Тадқиқотчилар аёл ва эркакларнинг миясидаги фарқларни излашди.

Мутахассислар оддий ҳолатдаги ҳамда вазифа бажариш жараёнидаги 128 та мия ҳудудлари фаоллигига баҳо берди. Олимлар аёлларда ўзини назорат қилиш, интуиция ва бошқа функцияларни бошқарувчи мия олд қобиғига қоннинг қуйилиши кучли эканлигини таъкидлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ЎЗБЕК ФУТБОЛИ ДУНЁ НИГОҲИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: