Зира – йўталга қарши ажойиб восита

Адирларда, тоғ ён бағирларида учрайдиган зира ўсимлигининг уруғи деярли барча хонадонда бор. Ундан асосан турли таомлар тайёрлашда ҳид ва таъм берувчи зиравор сифатида фойдаланамиз. Шунингдек, халқ табобатида ҳам у кўплаб касалликларга қарши тинчлантирувчи восита сифатида буюрилади. Зира танни тетиклаштириб, кайфиятни кўтариш хусусиятига эга. Тиббиётда ошқозон ости бези ва меъда касалликларини даволашда ҳамда пешоб ҳайдовчи дори сифатида қўлланилади.

Ибн Сино фикрича, зирада қиздирувчи куч бўлиб, елларни ҳайдайди ва тарқатади. Нафас олиш қийинлашганда сув билан аралаштириб ичилса ёрдам беради.

Шунингдек, ошқозон гастрити, сариқ касаллигида, иштаҳасизликда, сурункали уйқусизликда, қувватни оширишда, организмни турли хил шлаклардан тозалашда зиранинг фойдаси катта. Туйилган зира зайтун ёғи билан аралаштириб белга боғланса, талоқда пайдо бўлган шишни қайтаради.

Замонавий тиббиётда зирани мунтазам истеъмол қилиш орқали қорин дам бўлишини, ошқозон-ичак йўлларидаги енгил хасталикларни, юрак касалликлари ва эмизикли болаларда овқат ҳазм қилиш жараёни  бузилишининг олдини олиш мумкин.

Ҳар куни зирадан тайёрланган чой ичиб юрган ёш оналарда кўкрак сути камайиб кетиши кузатилмайди.

Зира — йўталга қарши энг яхши восита ҳамдир. Бунда идишга 1 ош қошиқда янчилган зира солинади ва устидан 1 стакан қайнаб турган сувни қуйиб, усти ёпилади. Сўнг тиндирилади. Докадан ўтказилган дамлама бир суткада 6 мартагача 2-3 ош қошиғидан ичилади. Ёш болаларга асал ёки шакар қўшиб, сутка давомида 1 чой қошиқдан 3-4 маҳал ичирилади.

Таркибида эфир мойи бўлгани учун уни истеъмол қилишда эҳтиёткор бўлиш лозим.

 

 Манбалар асосида СОЖИДА тайёрлади.

Яна ўқинг:  Анжир – жаннат меваси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: