Зайтун ёғи – шифо манбаи

Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари – олеин кислотаси бор. У инсон организмидаги холестеринни парчалайди, қон томир деворини мустаҳкамлайди.

Кишининг умумий соғлигини тиклайди, турли касалликларга шифо бўлади. Зайтундаги линол танадаги жароҳатларнинг тез битишига, кўз равшанлигига ёрдам беради. Юрак касалликларининг олдини олади. Уларни самарали даволайди. Юракнинг ёш сақланишига сабаб бўлади. Кексаларнинг юрак фаолиятини яхшилайди. Артерия қон томирларини эгилувчан (эластик) қилади. Систолик, диастолик қон босимини пасайтиради. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради ва уни меъёрда ушлаб туради. Овқат ҳазм қилиш аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, меъда-ичак ва меъда ости бези, жигар фаолиятини яхшилайди. Меъда ёки ўн икки бармоқли ичакдаги яраларни тузатади. Ични равон қилади. Организмнинг яшаришига ёрдам беради. Зайтун ёғини ҳар куни истеъмол қилиш юрак-қон томир тизимидаги стенокардия, инфаркт, саратон, хусусан, аёлларда кўкрак саратони, қандли диабет, семириш касалликлари хавфини камайтиради. Зайтун ёғи инсоннинг ёш, навқирон кўринишига сабаб бўлади. Бу ёғ таркибидаги моддалар қондаги заҳарли холестерин, триглицирид миқдори ошиб кетишига йўл қўймайди. Суякни мустаҳкамлайди, юқори артериал қон босимини меъёрлаштиради, бавосил (геморрой) касаллигини даволайди. Руҳий касалликларнинг олдини олади. Жумладан, бу мойни истеъмол қилиш тушкунликни бартараф этади. Чунки зайтун ёғи инсонни руҳан кучли, бақувват қилади. Яна ушбу ёғ таркибидаги шифобахш моддалар сабабли мия фаолиятини яхшилайди ва хотирани кучайтиради. Шунингдек, зайтун ёғи бош мия фаолияти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади. Қариликни секинлаштиради. Яратганнинг изми билан кишига узоқ умр бағишлайди. Зайтун ёғи, терига, лабга, қовоқларга суркаб турилса, уларни чиройли қилади. Кўзни қувватлантиради, соч, тирноқларнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. Сочларни мустаҳкамлайди ва эгилувчан қилади. Ўта қуруқ терини мулойим, овозни майин қилади, тишни, милкни мустаҳкамлайди.

 

Севара ГАЗИБАЕВА,

1-Республика тиббиёт коллежи Фармация кафедраси мудири

Яна ўқинг:  Стетоскопнинг янги авлоди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: