Юрак учун фойдали маҳсулотлар

  1. Бу рўйхатда биринчи ўринни балиқ эгаллайди. У юрак фаолиятида энг асосий ёрдамчи ҳисобланади. Балиқ юрак ритмининг бузилиши хавфини камайтирувчи Омега-3 ёғ кислотасига бой.
  2. Юрак ва томирлар учун зайтун ёғи катта фойда беради. У холестерин миқдорини камайтиради ва томирларни ҳимоя қилади.
  3. Помидор – юрак ритмини яхшиловчи ҳамда гипертония, ишемия касалликларининг олдини олувчи табиий восита. Унинг таркибидани ликопин антиоксиданти атеросклероздан сақлайди.
  4. Цитрус меваларга аллергияси йўқ одамлар учун апелсин тавсия этилади. Бу мева таркибида организмдан ортиқча холестеринни чиқариб ташловчи моддалар тўпланади. Бундан ташқари, у қон босимини бошқариб турувчи калий элементига бой.
  5. Лавлаги барги. Бу “салат” таркибида калий, магний, целлюлоза, В витаминлари, антиоксидантлар ва бошқа минераллар мавжуд.
  6. Ўрик туршаги юракни холестериндан ҳимоя қилади. Мутахассислар фикрича, кунига бир нечтадан туршак еб туриш такрорий инфарктдан сақлайди.
  7. Сули ёрмаси таркибида юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтирувчи целлюлозалар, шунингдек, юрак мускулларини озиқлантирувчи флавоноидлар ва калий бор.
  8. Қорамтир шоколад қон босими кўтарилганда самарали фойда беради, қон томирларини кенгайтиради. У инсулт ва инфаркт хавфини тахминан 20 фоизга камайтиради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Бодрингнинг 9 фойдали хусусияти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: