Ёш оналарнинг бепарволиги туфайли яссиоёқлик кеч аниқланмоқда

Оёқ кафти таянч ва ҳаракат вазифаларини бажаради. Бугунги кунда оёқ кафтларининг касалликлари таянч-ҳаракат аъзоларининг 25-30 фоизини ташкил этади. Ушбу касаллик кузатилган беморларга ортопедик оёқ кийимлар ҳамда ортопедик мосламаларнинг қўлланилишини талаб этади.

Бу ҳолат жисмоний заифлик туфайли руҳий бузилишларга ҳам сабаб бўлади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, яссиоёқлик болаларда 8-10 фоиз, катталарда 15-16,5 фоиз учрайди. Энг кўп кўндаланг яссиоёқлиқ (биринчи бармоқнинг ташқарига қийшайиши) кузатилади. Шунингдек, оёқ кафтининг бўйлама (гумбаз пасайиши) ва аралаш яссиоёқлик (оёқ кафтининг валгусли қийшайиши) ҳам мавжуд. Касалликнинг клиник манзараси кафт гумбазининг яссиланиш даражасига ва оёқ кафтининг иккиламчи деформацияси(шаклининг ўзгариши)га боғлиқ. Касалликнинг бошланғич даврида оёқларда чарчоқ сезилади ва оёқ кафт ости соҳасида оғриқ пайдо бўлади. Оғир ҳолатларда болдир, сон, ҳатто, бел соҳаларида оғриқ аломатлари кузатилади. Бу оёқларнинг остеохондроз касаллиги ҳамда ишалгия (катта қуймич нервининг яллиғланиши) билан боғлиқ. Оғриқ асосан кечга бориб, ишдан кейинги пайтларда кучайиб, мушаклар таранглигининг пасайиши билан тавсифланади.

Ёш оналаримизнинг бепарволиги, болаларга эътиборсизлиги туфайли бугунги кунда касаллик белгилари кеч аниқланмоқда.

Тиббий кўрик вақтида ҳам болалар йилда ҳеч бўлмаганда икки бор ортопед-травматолог хизматидан фойдаланиши лозим. Яссиоёқликни даволашдан кўра, хасталикнинг олдини олган осон.

 

Абдусалим АБДУҒАНИЕВ,

ортопед

Яна ўқинг:  Хурракнинг хавфи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: