Реклама

Ёнғоқли печенье

Зарур масаллиқлар: 2 стакан ун, 200 гр. маргарин, 2 та тухум, 150 гр. шакар, 1 чой қошиқ истеъмол содаси ва майдаланган ёнғоқ керак бўлади.

Тайёрланиши: идишга маргарин, шакар, тухум, истеъмол содаси солиб, яхшилаб аралаштирилади. Кейин ун солиб, юмшоқ хамир қорилади. Сўнг 30 дақиқа музлаткичга қўйилади. Ундан сўнг хамир 7-8 см қалинликда ёйилиб, шаклли қолиплар ёрдамида кесиб олинади. Газ патнисига пишириқ қоғози ёйилиб, печеньелар териб чиқилади. Устига тухум сариғи суртилиб, майдаланган ёнғоқ сепилади.

Ширинлик қиздирилган газ печида 200 даража ҳароратда 20 дақиқа давомида қизартириб пиширилади.

Яна ўқинг:  Витаминли салат
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: