Хурмо мевасининг фойдали хусусиятлари

Бу ёрқин рангли мева ўзига хос мазаси сабаб “олтинранг қуёш”, “худолар таоми” дея эътироф қилинган. Шу билан бир қаторда дунёнинг турли мамлакатларида мазкур мева турли хилдаги номлар билан аталган. Хусусан:“хитой шафтолиси”, “ёввойи хурмо”шулар жумласига киради. Ҳозирда мазкур меванинг беш юздан ортиқ навлари аниқланган бўлиб, уларнинг аксарияти тропик мамлакатларда ўсади. Хурмонинг фойдали хусусиятлари ҳақида жуда кўп гапирилган. Биз уларнинг асосийларига тўхталамиз.

Хурмонинг инсон саломатлиги учун фойдаси

  1. Унинг таркибида пектин моддаси мавжуд. Шу сабаб ушбу мевадан ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммолари бор инсонлар истеъмол қилиши тавсия этилади.
  2. Хурмо – витамин ва минераллар хазинаси. Шу сабаб у кузги авитаминоз хасталиги билан курашади.
  3. Таркибида антиоксидантлар мавжудлиги сабаб қариш жараёнига қарши восита саналади.
  4. У антисептик таъсир кучига ҳамда яллиғланиш ва зарарли бактерияларга қарши кучли таъсир қилиш хусусиятига эга пешоб ҳайдовчи мева саналади. Унинг бу хусусити сабаб организмдаги ортиқча сув ва туз чиқиб кетади.
  5. Таркибидаги фруктоза ва глюкоза юракни бақувват қилади. Хурмо таркиби магний ва калий моддасига бойлиги сабаб юрак хасталигидан азият чекувчиларга уни истеъмол қилиш тавсия этилади.
  6. Мазкур мева атеросклероз хасталиги билан курашади.
  7. Таркибидаги С ва Р витамини қон-томирдар фаолиятини мустаҳкамлайди, шу сабаб уни милклар қонаши ва варикоз хасталикларида истеъмол қилиш мумкин.
  8. У шамоллаш ва йўталда самарали таъсир кўрсатади.

Хурмо ўзида бир қанча фойдали жиҳатларни жамлагани билан, уни истеъмол қилишга доир қарши кўрсатмалар ҳам мавжуд.

 Мева таркибида кўп миқдорда шакар моддаси мавжудлиги сабаб қандли диабет билан азият чекаётган беморларга уни ейиш тавсия қилинмайди. Шу билан бир қаторда у ортиқча вазннинг йиғилишига ҳам сабаб бўлади. Унинг таркибида танин моддаси мавжуд. Шу сабаб  ичаклар спазми (сиқилиши) ва қабзиятда истеъмол қилиш мумкин эмас.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Хотирани яхшилашнинг 5 та синалган усули

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: