“ХИТОЙ ОЛМАСИ”НИНГ АЖОЙИБОТЛАРИ

Биласизми, ўрта асрларда Европада ушбу мева жуда қиммат нархда сотилар, уни фақат зодагонларнинг дастурхонида кўриш мумкин эди. XVII асрда Европа ва Ҳиндистон орасида савдо йўллари очилгач, апельсин кўҳна қитъа бўйлаб тарқалиб кетди. “Апельсин” сўзи немисчада “хитой олмаси” деган маънони билдиради. Бу меванинг ватани Хитой бўлиб, у қачонлардир мандарин билан чатиштириш натижасида ҳосил бўлгани ҳақида тахминлар бор.

Апельсин меваси ажойиб десерт ўрнини босиб, иштаҳани очади. Витаминлар ва биологик фаол моддаларга бойлиги учун гиповитаминоз (витаминлар танқислиги), жигар, юрак ва томир касалликларининг олдини олиш ҳамда уларни даволашда қўлланилади. Ушбу мева таркибидаги пектинлар ҳазмни яхшилаб, йўғон ичак ҳаракатини кучайтиради. Апельсин таркибида лимон кислотаси, қанд, С, В, А витаминлари мавжуд. Унинг меваси қандолатчиликда ишлатилади; гуллари, барги ҳамда пўстлоғидан эфир мойи олинади.

Ичаклар фаолиятини яхшилаш ҳамда қабзиятнинг олдини олиш учун наҳорга апельсин шарбати ичиш ёки унинг мевасидан бир-икки доно ейиш лозим. Кўпдан бери битмаётган жароҳат ва яраларни даволаш, цинга (витаминлар етишмаслиги сабабли тишларнинг тўкилиб кетиши) касаллигининг олдини олиш учун ҳам апельсин шарбати ичиш тавсия этилади. Апельсин шарбати яллиғланишга қарши курашиш хусусиятига эга. Қонда тром (қонлахтаси) пайдо бўлишининг олдини олади. Хитойлик шифокорлар апельсиннинг қуритилган пўстлоғини грипп, ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)ларни даволашда ишлатишар экан. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, гастрит, энтерит, колитга чалинган, меъда ширасида кислота миқдори кўп бўлган ва аллергияси бор беморлар апельсин истеъмол қилишдан ўзларини тийганлари маъқул.

Тавсия

– Гипертония касаллиги (қон босимини ошишиши) бошланаётган пайт қуйидаги давони қўллаш мумкин: 1 дона апельсинни пўстлоғи билан қирғичдан ўтказиб, кунига 3 маҳал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади.

– 2 дона апельсин ва 2 та лимоннинг уруғи олиб ташланиб, гўштқиймалагичдан ўтказилади. Ҳосил бўлган аралашмага 2 ош қошиқ асал қўшилади. Шиша идишга солиб, хона ҳароратида бир кун қолдирилади ва кейин совуткичга қўйилади. Кунига ушбу аралашмани 2-3 чой қошиқдан овқатдан ярим соат олдин истеъмол қилинади. Ушбу муолажа қон томирларни тозалашга яхши ёрдам беради.

– Бронхитда (айниқса, унинг ўткир босқичида) нафас олиш осонлашиши учун апельсинли ингаляция қилинади. Апельсин пўстлоғи қайнатмаси буғидан ярим соат нафас олиб ўтириш зарур.

Яна ўқинг:  Картошкали драки

Фазилат Саъдуллаева,

1-Республика тиббиёт коллежи катта ўқитувчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: