Велосипед танлаш

Болалар учун исталган бир восита харид қилиш чоғида кўпчилик ота-оналар турли саволлар исканжасида қолади. Бу хоҳ кийим-кечак, хоҳ мебель жиҳозлари бўлсин. Табиийки, барча фарзанди учун энг муносибини танлашга ошиқади.

Болажон учун транспорт воситаси – велосипед танлаш ҳам бир қадар мураккаб жараён саналади. Бунда фарзандингиз ёши ва бўйини инобатга олмаган бўлсангиз танлов борасида хатоликка йўл қўйишингиз ҳеч гап эмас.

Болалар учун велосипед танлашда, энг аввало, унинг ёши ва бўйини инобатга олинг. Бу хариднинг энг асосий шарти саналади.

Боланинг ёши

Бўйи, см

Ғилдирак ўлчами, дюм

1 — 3

75 дан 95 гача

< 12″

3 — 4

95  дан 101 гача

12″

4 — 6

101 дан 115 гача

16″

6 — 9

115 дан  128 гача

20″

9 — 13

 126 дан 155 гача

24″

 

Боланинг ёшига қараб велосипед танлаймиз

1 ёшдан 3 ёшгача

Бу турдаги кичик транспорт воситалари енгил ва кичик кўринишда бўлиб, асосан унинг уч ғилдиракли тури болажон учун жуда қулай ҳисобланади. Ҳозирда кенг тарқалган, катталарнинг суриб юриши учун мўлжалланган митти велосипедлар айнан мазкур ёшдаги болажонлар учун жуда қулай.

 

3 ёшдан 4 ёшгача

Бу ёшдаги болалар бир қадар фаол бўлиб, севимли транспорт воситасини ўзи мустақил равишда бошқаришни хуш кўради. Бу ёшдаги велосипедларда бақувват бўлмали ғилдирак ва қўшимча равишда махсус ён ғилдирак (ўрганиш учун) ўрнатилган бўлади. Бундан ташқари мазкур ёшдаги болалар учун велосипедда бошни кутилмаган зарбдан ҳимояловчи юмшоқ ўрамага эга руль, тўлиқ ҳимояланган занжир (боланинг кийимларини ўзига тортиб олишининг олдини олади ва лойларнинг сачрашига қарши восита саналади), юмшоқ ва мустаҳкам ўриндиққа эга бўлиши муҳим саналади. Демак, унинг асоси: 12 дюмли ғилдирак, 1 даражали тезлик, орқа оёқ тўхтатиш мосламаси (тормоз), ҳимояловчи ён ғилдираклардан иборат бўлиши керак.

 

4 ёшдан – 6 ёшгача

Бу турдаги транспорт воситалари ташқи кўриниши ва асбоб-ускуналари аввалгиларидан фақатгина ғилдирак диаметрининг ўзгариши билангина фарқланади. Демак, бу ёшга мўлжалланган транспорт ғилдирак диаметри 16 дюм, 1 даражага эга тезлик кўрсаткичи, орқа оёқ тормози, ҳимояловчи ён ғилдиракларига эга бўлади.

 

6 ёшдан 9 ёшгача

Бу ёшдаги велосипедлар катталар велосипедининг бир кўринишига ўхшаб кетади. Унинг ён ҳимоя ғилдиракларига бу ёшга келиб умуман эҳтиёж сезилмайди. Энди фарзандингиз ушбу транспорт воситасини бемалол бошқара олади. У ўзида 20 дюмли ғилдирак, 1 дан 6 гача тезлик кўрсаткичи, олд ва орқа тўхташ мосламаларини жамлаган бўлади.

Яна ўқинг:  Қабзиятни халқ табобати усулида даволаш

 

9 ёшдан 13 ёшгача

Мазкур турдаги транспорт воситалари катталар велосипедидан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Ғилдираклар бироз катталашиб 24 дюмга етади. Агар фарзандингиз бўйи 135 смдан баланд бўлса, 26 дюмли ғилдиракларни танласангиз ҳам бўлади. Демак, бу турдаги велосипед ғилдираклари 24 дюмли, 1 дан 24 тезлик кўрсаткичига эга, орқа ва олд тўхташ мосламалари мавжуд ва олд амортизаторга эга бўлиши мақсадга мувофиқ саналади.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: