Вазн ортишига сабаб бўлувчи маҳсулотлар

Баъзи маҳсулотлар фойдали озиқ моддаларига бой бўлиши билан бирга, вазн ортишига ҳам олиб келади. Қуйида улар ҳақида маълумотларга эга бўласиз.

Гўштли шўрвалар сувига гўшт таркибидаги ёғлар эриб қўшилади. Унинг таркибидаги холестерин қовурилган картошкага нисбатан камроқ бўлади. Шундай бўлса ҳам, гўштли шўрва ўрнига сабзавотли шўрваларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Улар соғлиқ учун фойдали ва ортиқча вазнга сабаб бўлмайди.

Қовурилган тухум таркибида қатор витаминлардан ташқари, темир, селен, калий ва фосфор элементлари мавжуд. У нонушта учун жуда яхши таом. Лекин битта тухум калорияси 150–160 ккал эканлигини унутманг. Тухум сариғида ёғ ишлаб чиқарувчи моддалар бўлади. Агар ҳар куни 2–3 донадан қовурилган тухум истеъмол қилсангиз, кундан кунга семириб борасиз. Эслатма:Тухум сариғини емасдан, фақат оқ қисмини ейиш эса вазн камайишига ёрдам беради.

Писта-бодом. Писта нафас олиш йўллари ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликларини даволашда тавсия қилинади. Бодом эса юрак касалликларига йўлиққанлар учун фойдали. Лекин улар жуда калорияли маҳсулот саналади (100 граммида 555 ккал).

Каша билан нонушта қилиб тушликкача тўқ юриш мумкин. Унинг яна бир яхши томони – тез тайёр бўлади. Лекин у энергияга эмас, ёғга айланади. Бундай пайтда бир неча соатдан сўнг очлик ҳисси пайдо бўлади ва яна тамадди қилишга тўғри келади.

Қуруқ мевалар жуда фойдали. Кўп парҳезшунослар янги мевадан кўра қуритилгани яхшироқ бўлишини тасдиқлайди. Лекин унинг таркибида сув йўқ, шунинг учун калорияси ҳам ҳўл меваникидан 5 баробар юқори бўлади. Шундай экан, 10 грамм туршакни истеъмол қилиш, 50 грамм янги ўрик ейишга тенг эканини унутмаслик керак.

Яна ўқинг:  ЛАВАШ СОМСА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: