Уйқуни яхшилаш йўллари ҳақида олимлар хабардор қилди

Олимлар, уйқусизликка учраган одамларга ёрдам бериш мақсадида бир нечта тавсиялар бердилар. Уйқу ва дам олишнинг мунтазам тартиби мияга ҳордиқ бағишлайди. Бундан ташқари, бундай кишилар кучли иродага эга.

Ижобий ҳис-туйғуларнинг йўқлиги, стресс ва бошқа кўплаб омиллар уйқу бузилишига олиб келиши мумкин. Мутаҳассислар, уйқуни яхшилаш йўлларини айтиб беришди.

Аввало, сиз дам олиш тартибингизни ўзгартиринг ва кузатинг. Бироқ, олимлар, ҳафта охири, иш кунидан кейин уйқу ҳолатини  ўзгартиришни тавсия қилмайдилар.

Хоҳ ҳафтанинг ўртаси бўладими, хоҳ охири пешиндан олдин уйқуга кетиш соғлом  ҳордиқ олишга  салбий таъсир кўрсатади. Мутаҳассислар, ётоқхонага бориб, бир вақтнинг ўзида дам олишни  маслаҳат беришади.

Яна бир муҳим омил — бу эрта ётиш даври. Ярим кечадан олдин ухлаш ижобий самара бериши тасдиқланди. Айни пайтда мелатонин мияда фаол равишда ишлаб чиқарилади ва организмдаги янгиланиш жараёни фаоллашади. Бундан ташқари, ётишдан аввал, очиқ ҳавода вақт ўтказиш фойдали бўлади — 30 дақиқа юриш тонусни қайта тиклашга ёрдам беради.         

Ётоқхонадаги фаровонлик, яхши уйқу учун  жуда муҳим. Буни амалга ошириш учун кўча чироқлари, дам олишга тўсқинлик қилмаслиги, қулай тўшакда ухлаш ва хона ичидаги оптимал намлик даражасини яратиш даркор.

ЖАББОРЛИ

Яна ўқинг:  Машқлар ёрдамида чарчоқдан халос бўламиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: