Уқалаш муолажаси билан юзларга оро берамиз

            Уқалаш — касалликларнинг олдини олишнинг энг мақбул усули. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, массаж инсон танасига ижобий таъсир кўрсатади, шунинг учун барча ёшдаги кишиларга даволаш ва профилактик мақсадлар учун уқалаш муолажаси буюрилади. Аммо, ушбу муолажа тавсия этилмайдиган ҳолатлар ҳам борлигини унутмаслик керак. Айрим ҳолатларда массаж ножўя таъсирларга сабаб бўлиши мумкин. Аммо, юз соҳаси массажи зарарли эмас. Келинг, унинг  фойдалари ҳақида маълумот берамиз.

 

  1.  Юз массажи фойдали хусусиятларга эга. Биринчидан, у терининг эластиклигини таъминлайди ва ажинларнинг олдини олишда ас қотади.

2.     Ушбу муолажа стресс (руҳий зўриқиш)ни ва чарчоқни йўқотади, тинчлантирувчи таъсирга эга.

3.     Бундан ташқари, массаж қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади. Уқалаш натижасида тери остидаги қон айланиши яхшиланиб бу унинг ҳолатини яхшиланишига сабаб бўлади. Табиийки бу терига эластиклик бахш этиб, соғлом кўриниш беради.

Жабборли

Яна ўқинг:  Аёлнинг кўркам жозибаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: