Турфа хил таомнома “сири”

0
62
марта кўрилган.

Диетологлар фикрига кўра бир хил овқатланиш киши кайфиятига салбий таъсир этар экан.

Шунинг учун таомномада турли ва ёрқин рангли мева-сабзавотлар бўлишига эътибор қаратиш зарур. Сиёҳранг тусли ва тўқ қизил маҳсулотлар антицианларга бой. Улар флавоноид гуруҳига мансуб моддалар ҳисобланади. Шу сабабли кучли антиоксидант таъсирга эга. Яъни, рак ҳужайраларини ҳам нобуд этади. С дармондориси ҳам антиоксидант ҳисобланади. Сабзавотлардан, айниқса, яшил рангли салат ўсимлиги ҳамда карам, шунингдек, брокколи карами ҳамда ошқовоқ, булғор қалампири, сабзи жуда фойдали ҳисобланади. Ёрқин рангли сабзавотларни албатта, бирорта ўсимлик ёғи билан истеъмол қилган маъқул. Чунки ушбу ёғ таъсири сабабли бета-каротин (А провитамини) А дармондорисига айланади. Шу сабабли сабзили салатга ўсимлик ёғи ёки ёғсиз сметана қўшиб истеъмол қилинг. Ҳар куни 400 грамм мева-сабзавот тановул этсангиз ўзингизни бардам ҳис этасиз. Таомномада турли хил мева-сабзавотлар, кўкатлар ҳамда дуккакли, ёрма донли маҳсулотлар, шунингдек, сут ва сут маҳсулотлари яна балиқнинг ҳам бўлиши инсон умрини узайтиради.

Яна ўқинг:  “Май” салати

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.