Тунда бу маҳсулотларни асло истеъмол қилманг!

Яхши уйқу ва тўлақонли ҳордиқ учун биз тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилишимиз даркор. Уйқу олдидан ҳазм бўлиши қийин бўлган маҳсулотларни тановул қилиш овқат ҳазм қилиш органлари тизимига ҳамда уйқугача организм ўз кучини тиклаб олишига тўсқинлик қилади. Соғлигингизга эътиборли бўлинг, тўғри овқатланинг ва саломат бўлинг!

Қуйида қайд қилаётган маҳсулотларни уйқу олдидан истеъмол қилмасликни тавсия қиламиз.

 

Кофе

Бу тетиклаштирувчи ичимлик уйқуга кетишга ҳалал беради. Кўпчилик кофеинсиз кофе таркибида мазкур модда умуман йўқ деб ҳисоблайди. Аммо аслида кофе таркибидаги кофеин моддаси одатдагисига нисбатан бироз кам миқдорда мавжуд.

Таъкидлаш керакка тунда ичилган мойчечакли чой тинчлантириш хусусиятига эга. Бундан ташқари унинг ёқимли ифори ичимликка шакар қўшишни талаб қилмайди.

 

Метеоризмни чақирувчи маҳсулотлар

Ичакларда газ тўпланиши, ошқозондаги ёқимсизлик ва уйқунинг бузулишига дуккакли маҳсулотлар сабаб бўлади.

 

Ёғли пишлоқ

Мазкур маҳсулот ўрнига ёғсиз творог ёки пишлоқ тановул қилган мақул. Унинг катта бўлмаган бўлаги очлик ҳиссини бартараф қилиб қобилиятига эга.

 

Ўткир, ёғли ва қовурилган таомлар

Бу каби овқатлар “соғлом” маҳсулотлар сирасига кирмайди, бундан ташқари уларни тунги уйқудан олдин тановул қилиш асло мумкин эмас.

 

Ширин газли ичимликлар

Мазкур ичимликлар жуда ширин саналади. У организмдаги газнинг ошиб кетишига сабаб бўлади. Шу билан биргаликда, бу каби айрим маҳсулотлар таркибига кофеин моддаси аралаштирилади.

 

Шоколод ва шоколодли батон, конфетлар

Қора шоколод таркибида кофеин мавжуд. Сутли шоколод эса шакар ва ёғга бой. Бунинг натижасида эса овқат ҳазм қилиш тизимига оғирлик тушади ҳамда тунда истеъмол қилинган мазкур маҳсулот тана вазнинг ортишига сабаб бўлади.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Уй ҳавосини хушбўй қилиш йўллари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: