“Тулки пўстини” салати

0
39
марта кўрилган.

Зарур масаллиқлар: 200 гр. сельд балиғи лаҳми, 2 та ўртача катталикдаги бош пиёз, 300 гр. маринадланган шампиньон қўзиқорини, 2 та қайнатиб пиширилган сабзи ва 1-2 та картошка, майонез.

Тайёрланиши: дастлаб балиқ тўртбурчак шаклида тўғралади ва идишга солиниб, устидан ҳар бирининг орасига майонез суртилади. Кейин қўзиқорин ва пиёз ҳам худди шу шаклда тўғралиб, сариқ рангга киргунча қовуриб олинади ва совутилади. Сўнг қовуриб совутилган пиёзнинг ярми ва қўзиқорин аралаштирилиб, иккинчи қават ҳосил қилинади. Учинчи қаватга катта қирғичдан ўтказилган картошка ва тўртинчи қаватга қовурилган пиёзнинг қолган қисми ва катта қирғичдан ўтказилган сабзи аралаштириб қўйилади. Унинг устидан яна майонез суртилади.

Ёқимли иштаҳа!

 

Д. АЗИМОВА

Яна ўқинг:  “Мен бахтли онаман”

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.