Тозаланган сув: уни уй шароитида тайёрлаш мумкин

Сув бошқа асосий озиқ моддалари, яъни оқсиллар, ёғлар ва углеводлар каби тегишли энергия манбаига эга бўлмаса-да, танадаги барча ҳаётий жараёнларнинг меъёрида кечишини таъминлайди.

Бугунги кунда сувни тозалашнинг турли технологик усуллари ҳаётга жорий этилган. Биз айтмоқчи бўлган усул уй шароитида, жуда қулай ва осон бажарилади. Бунинг учун сувни керакли даражада музлатиб, сўнг қайта эритиш кифоя. Бу ўтказилган илмий кузатишлар давомида аниқланган. Шу усул орқали истеъмол учун яроқли, шифобахш сув олиш мумкин. Бунда дастлаб одатдаги ичимлик суви 1-2 дақиқа давомида қайнатилади. Шундан сўнг идишнинг оғзи ёпилган ҳолда унинг ҳарорати 20-25 даражага тушгунча совуқ сувда ушлаб турилади. Сув оғзи кенг, туби тор идишларга, масалан, пиёла ёки стаканларга солиниб, совутгич музхонасига қўйилади ва тўла музлаганидан кейин олиниб, хона ҳароратида эритилади. Идишда ёнғоқ катталигидек муз қолганда уни сувдан ажратиб, ташлаб юборилади. Ундан фойдаланиш мумкин эмас. Чунки бу муз таркибида юқорида қайд қилганимиздек, зарарли моддалар тўпланган бўлади. Шундай қилиб, эритиб олинган сув кераксиз моддалардан тозаланди ва уни истеъмол қилиш мумкин. Бу сувнинг фойдалилик хусусиятлари камида 8 соат сақланади.

Дарвоқе, ушбу сувни бирданига ичмасдан, бўлиб-бўлиб, яъни ҳўплаб ичилса янада фойдали бўлади. Маслаҳатимиз соғлом одамлар ҳам юқорида айтилган меъёрдаги тоза сув миқдорининг тенг ярмини ичиб юришса, ўзларини касалликлардан ҳимоялайди.

Ш. ҚУРБОНОВА,

биолог

Яна ўқинг:  Наҳорда ичилган сувнинг хосияти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: