Тоғ табиби

Дўлана асосан Шимолий Америкада кенг тарқалган. У ерда унинг 1 минг 250дан ортиқ нави учрайди. Даво мақсадида дўлананинг пўстлоғи, меваси, гулидан фойдаланишади. Улар биологик фаол моддалар саналади. Меваси соя-салқин жойда ёки қуритгич воситаси (50 даража ҳарорат) да қуритилади, қуригач ундан хушбўй ифор таралади.

Дўлана қон томирларини кенгайтириб, холестеринни камайтиради. Юракда қон айланишини тезлаштиради, бош оғриғи, пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга, капилляр қон томирлари деворининг ўтказувчанлигини пасайтиради.

Дўлана меваси ва гулидан қилинган тиндирма уйқу чақиради. Организмнинг умумий аҳволи ва юрак ишини мустаҳкамлайди. Ўсимлик юрак етишмовчилигида, қон томирлари сиқилишини бартараф қилишда, оғир касалликлардан сўнг организмни тиклаш мақсадида қўлланилади.

Гулларидан қилинган тиндирма мевасидан анча самарали. Шифокорларнинг такидлашича дўлана мевасидан қилинган малҳам “қариб қолган” юрак мушаклари ишини мустаҳкамлаб у билан боғлиқ касалликларни бартараф қилади. Юрак оғриқларида ҳам самарали фойда беради. Немислар дўланага “юрак учун нон” деб таъриф беришади.

Юрак, асаб тизими билан боғлиқ касалликларида қуйидаги тиндирма яхши ёрдам беради: дўлана гуллари, арслонқуйруқ ўти, қоқиўт, мойчечак гули 4:4:4:1 нисбатда аралаштирилади ва ўтлар аралашмасидан бир ош қошиқ миқдорда олиб устидан бир стакан қайноқ сув қуйилади ҳамда 20-30 дақиқа тиндирилади. Бу тиндирма кун давомида уч марта 2-3 ош қошиқдан ичилади.

ДЎЛАНА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

Дўланани ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, юракнинг қисқариш ритмининг ўзгариши ва айниқса юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида аёллар дўланани эҳтиёткорлик билан тановвул қилгани маъқул. Бу мева артериал босимни сезиларли даражада туширади. Айнан шунинг учун дўлана гипотоник (қон босими паст) инсонларга тавсия қилинмайди. Ҳомиладор аёлларда у бачадон мушакларини бўшаштириб, ҳомиланинг тушишига сабаб бўлиши мумкин. Кўкрак сути билан эмизувчи оналарга биринчи 12 ҳафталикда дўлана истеъмол қилиш таъқиқланади, сабаби у сутни камайтиради.

Таркибида дўлана меваси мавжуд бўлган дори-дармонлар истеъмол қилиш умумий ҳолсизликка сабаб бўлиб, уйқу чақиради. Шу сабабдан 12 ёшгача бўлган болаларга бу дори моддаларини қўллашда диққатли бўлиш тавсия этилади. Бу тавсия транспорт воситасини бошқарувчи ҳайдовчиларга ҳам тегишли.

Яна ўқинг:  ПОМИДОРда шифо бисёр

Дўланадан тайёрланган дамлама ёки тиндирмани ҳеч қачон наҳорда оч қоринга ичманг, бу ичаклар қисилиши ва қайт қилиш каби кўнгилсиз ҳолатларни юзага келтиради..

ДЎЛАНАНИНГ ФОЙДАСИ ВА ЗАРАРИ

Дўланадан тайёрланган дори моддаларини қабул қилиш муддати чекланмаган. Аксинча беморнинг умумий аҳволини яхшилаш мақсадида узоқ муддатга бу турдаги дорилар тавсия этилади. Дорини дозалаб бориш қатъий назорат қилинади. Салбий оқибатларга олиб келмаслиги учун кун давомида 1 стакан яъни, 150 гр. гача дўлана истеъмол қилиш тавсия этилади. Ибн Сино дўлана ҳақида: “…у меъда учун зарар. Меъдани бекитиб, пешобни ҳайдайди” деб ёзади.

ДЎЛАНАДАН ДАМЛАМА ТАЙЁРЛАШ

Бир ош қошиқ қуритилган дўлана бир стакан сувга солиб қайнатилади. 2 соат тиндирилгач, иссиқ жойга қўйилади ва сузгичдан сузиб олинади. Дамламани кун давомида 3-4 марта 1 – 2 ош қошиқдан овқатлангунча ичилади. Бу дамлама гипертония (қон босими юқори бўлган) билан оғриган беморларга ёрдам беради.

Дўлананинг қизил меваси ва барги уйқусизликда самарали ёрдам беради. Бунинг учун 40 гр. дўлана гулини 200 мл. қайнаган сувга солиб дамлама тайёрланади. Кун давомида 3-4 марта бир ош қошиқдан ичиш мумкин. Ёки 20 гр. ғарқ пишган мевасига 200 мл. сув солиб, чой ўрнида ичиш тавсия этилади.

Унинг меваси ва гулини тенг миқдорда аралаштириб ҳосил бўлган аралашмадан уч ош қошиқ олиб устидан уч стакан қайнаган сув қуйилади. Икки соат иссиқ жойда дамланади. Кун давомида дамлама бир стакандан уч марта, овқатдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин ичилади. Бу турдаги дамламадан юрак касалликлари, бош айланиши, нафас қисилишида қўлланилади.

Стенокардияни даволашда 6 ош қошиқ дўлана меваси ва 6 ош қошиқ арслон-қуйруқ гиёҳи устидан 7 стакан қайнаган сув қуйилади. Қайнатилмайди. Тайёр дамламани идишга солиб бир кеча-кундузга иссиқ қилиб ўраб қўйилади. Дока ёрдамида сузиб олинади. Тайёр бўлган дамлама совуқ жойда сақланади. Бир стакандан кун мобайнида у марта истеъмол қилиш тавсия этилади.

Хуршида ҲУСЕНОВА

тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: