“ТИЛСИЗ ЁВ” – ХОТИРЖАМЛИККА ҒОВ

Умр – бебаҳо неъмат. Инсонлар ҳаётининг ҳар бир онини мазмунли ўтказиш мақсадида тиним билмай меҳнат қилади. Бироқ, рўзғор юмушларига овора бўлиб баъзан огоҳликка, атроф-муҳитга эътиборни унутамиз. Натижада ўзимиз билмаган ҳолда кўнгилсиз ҳодисага сабабчи бўлиб қолишимиз мумкин. Биргина хонадонимизда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик ёнғинни юзага келтириши, оқибати аянчли тугаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Юртимизда ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлиги бўлиб ўтади. Ойлик давомида ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилади. Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унга қарашли тармоқлар томонидан ўтган йиллар давомида республикамиз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ва уларни бартараф этиш борасида қатор ишлар амалга оширилаётир. Бу эса мамлакатимизда юз бериши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олмоқда.

“Тилсиз ёв” – олов фасл танламайди. Шу боис ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилсангиз давлат ва шахсий мулкингизни, уй-жойингизни ёнғиндан асраган, шунингдек, яқинларингиз ва фарзандларингиз хавфсизлигини таъминлаган бўласиз.

Рустам ИШПЎЛАТОВ,

Шайхонтоҳур тумани ИИБ ЁХБ инспектори,сержант

Яна ўқинг:  Xivadagi mehr maskani

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: