Тарвуздан музқаймоқ

Ёзинг жазирама кунларида турли мева ва полиз маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон организми учун жуда фойдалидир.

Шу сабабли, сизларга халқимиз севиб истеъмол қиладиган ажойиб полиз экини – тарвуздан тайёрланувчи музқаймоқ ҳақида маълумот берамиз.

Тарвуз мева эмас, балки бодрингдошлар оиласига мансуб сабзавотдир. Бундан беш минг йил аввал Қадимги Мисрда етиштирилган. Тарвуз 90 фоиз сув, 10 фоиз фруктозалардан ташкил топган. Унда А, Б6ва C витаминлари ҳамда бошқа микроэлементлар бор. Шу боис, кўпгина касалликларга даво эканлиги тиббиётда тасдиқланган.

Айнан тарвуз пўстлоғида тортиладиган десерт ёзнинг иссиқ кунларида салқинлик, ажойиб таъм бахш этади.

Зарур масаллиқлар:

1 дона тарвуз

1 стакан шакар

1 стакан сув

Тайёрланиши:

1. Тарвуз ювилади, ўртасидан икки бўлакка кесилади ва лаҳм жойи қириб олинади.

2. Уруғларидан тозаланиб, лаҳм жойи блендерда (майдалагич) кўпиртирилади. Сув билан шакар упаси қиём ҳолига келгунча қайнатилади.

3. Тайёр бўлган тарвуз шарбати ва қиём аралаштирилади. Музлатгичга 2-3 соатга ёки бир кечага қўйилади. Уни музлатгичдан олиб, блендерда кўпиртирамиз. Аралашмага шоколад бурдаларини ҳам солиш мумкин. Улар тарвуз данаклари кўринишини ҳосил қилади.

4. Тайёр музқаймоқ тарвуз пўстлоғига жойлаштирилади ва 3-4 соатга яна музлатгичга қўйилади.

5. Илиқ сувда намланган пичоқ билан тарвуз бўлаклари каби кесилади ва дарҳол дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!

Яна ўқинг:  Болангизнинг юзига урманг

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: