Тана вазнингизни меъёрида эканлигини қандай билиш мукмин?

Мутахассислар, ҳар бир инсоннинг тана вазни бўй ўлчамига мос бўлиши керак, дейишади. Айнан мана шунда соғлиқ билан муаммо бўлмас экан. Бу мавзу ўзимга ҳам қизиқ туюлгани боис дунё фитнес мураббийлари томонидан фойдаланиладиган 5 хил вазнни аниқлаш услуби билан таништирмоқчиман. Кўрсатмалар билан танишиб, аслида вазнингиз қанча бўлиши кераклигини билиб оласиз.

КЕТЛЕ индекси

Мазкур услуб шифокорлар томонидан кенг қўлланилиб, ортиқча ёки нормал тана тузилиши учун етишмаётган вазнни аниқлашда ишлатилади. Қарши кўрсатмаларига кўра эса ҳомиладорлар, эмизикли аёллар, кичик ёшдаги болалар ва кексаларда қўлланилмайди.

КЕТЛЕ индексини ҳисоблаш қуйидагича бўлади. Масалан, аёлнинг бўй ўлчами 1,6 метр, вазни 60 кг. Бунинг учун вазн кўрсаткичини бўй кўрсаткичи квадратига бўлиш керак бўлади.

Яъни қуйидагича: 60:(1,60х1,60)=23,44. Демак, бу ҳолатда индекс 23,44 га тенг бўлади.

Эркаклар учун КЕТЛЕ индексидаги меъёрий ўлчам 19-25, аёлларда эса 19-24 оралиғида бўлиши мақсадга мувофиқ.

Жон МАККАЛЛУМ формуласи

Вазнни ўлчаш учун мўлжалланган энг самарали формулалардан бири саналиб, услубчи Жон Маккаллум томонидан ишлаб чиқилган. Формула асосида қўл билаги айланасини ўлчаш етади. Шунга кўра :

  • Кўкрак айланаси ўлчамини аниқлашда, билак айланаси ўлчамини 6,5 га кўпайтирасиз.
  • Бўкса айланаси кўкрак айланасида ҳосил бўлган кўрсаткичнинг 85 фоизига тенг.
  • Бел айланаси кўкрак айланаси ўлчамининг 75 фоизига тенг.
  • Кўкрак айланасининг 37 фоизи бўйин айланаси ўлчамига тенг саналади.
  • Елка билан тирсакни бирлаштирувчи мушак ўлчами кўкрак айланасининг 36 фоизига тенг бўлади.
  • Билак айланаси кўкрак айланасининг 29 фоизига тенг келиши лозим.

Албатта, бу ҳисоб-китоблар нисбий ёндашув ҳолос. Аслида эса ҳар бир организмнинг ўзи учун мақбул бўлган вазн кўрсаткичи бор.

Яна ўқинг:  Лимоннинг биз билмаган усулда қўлланилиши ҳақида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: