Табиатнинг ўзи табиб

Уйқусизликда бир қошиқ асал сизга ёрдам беради

 Кўк чой инсульт хавфини олдини олади

 Астма хасталиги билан оғриганларга пиёз тановул қилиш тавсия этилади. У шишларни бартараф этиб бронхларни торайтириш хусусиятига эга

 Артрит хасталигида  кўп миқдорда  балиқ истеъмол қилинг. Лосось, тунец ва сардин балиғи бўлса айни муддао

 Меъда билан боғлиқ муаммолар безовта қилса банан ва имбирь истеъмол қилинг. Банан меъда бузилишини олдини олса, имбирь кўнгил айниши ҳамда дармонсизликда ёрдам беради.

 Суяклар билан муаммо туғила ананас истеъмол қилинг. Ананас таркибидаги марганец моддаси остеопароз (суякларнинг мўртлашиши)ни олдини олади ҳамда уларни мустаҳкамлайди.

 Сут безлари саратонини олдини олишда карам истеъмол қилинг. У эстроген гармонини меъёрлаштиришга кўмаклашади.

 Хотира билан боғлиқ муаммоларда таркибида рух моддаси кўп бўлган маҳсулотларни тановул қилинг. Бу каби маҳсулотлар балиқ, қовоқ уруғи ва қизил гўшт таркибида мавжуд.

 ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар)да саримсоқ доналарини истеъмол қилинг.

 Кичик киви мевасида калий, магний, Е витамини ва клечаткаларнинг манбаи саналади. Киви таркибида С моддаси апельсин мевасига қарагандам 2 баробар кўп

 Қон босимининг юқорилигида сельдерей ва зайтун мойи истеъмол қилинг. Улар қон босимини тушириш хусусиятига эга.

 Апельсин организмдаги холестерин миқдорини камайтиради. Буйракдаги тошларни майдалайди, йўғон ичак саратони хавфини олдини олади.

 Қулупнай кучли антиоксидант, у қон томирлар тизимини фаоллаштиради.

 Тарвуз организмдаги иммунитетни кўтаради. У ликопин манбааси саналади, саратон ҳужайраларини ривожланишига қарши курашади.

 

 Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Гайморитни халқ табобати усули билан даволаш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: