SOG‘LOM BOLA DASTURXONI

МАЗАЛИ ВА ФОЙДАЛИ БЎТҚАЛАР

Сизга тавсия этиладиган навбатдаги таомлар гўдагингиз бир ёшга тўлгунига қадар нафақат мазали бўлиши билан биргаликда фойдали ҳамдир.

Бу ёшдаги болалар учун таом таркиби жиҳатидан оддий ва жажжиларнинг оғзига ёқадиган бўлиши керак. Ахир болани кичиклигидан яхши озиқланишга ўргатиш лозим-да. Шунинг учун Сизга бир ёшли болаларга мўлжалланган бўтқалар тавсия этамиз.

“ОЛТИН” БЎТҚА

(5 ойликда)

Бунинг учун 2 дона картошка, 4 ош қошиқ сут ёки 1 чой қошиқ табиий сарёғ керак бўлади.

Тайёрланиши: тозаланган картошкани буғда ёки духовкада димлаймиз. Тайёр бўлган картошкаларни иссиқ ҳолда блендердан ёки элакдан ўтказамиз. Шу орада қайноқ сутни қуйиб турамиз. Ҳосил бўлган бўтқани газга қўйиб 2-3 дақиқа қайнатамиз. Сўнг унга сарёғ солинади ва совутилади.

РАНГЛИ КАРАМ ВА ҚОВОҚЧАЛИ БЎТҚА

(6 ойликда)

Бунинг учун 50 гр. рангли карам, 60 гр. кабачка, 2 ош қошиқ сут, ярим чой қошиқ ўсимлик ёғи керак бўлади.

Тайёрланиши: сабзавотлар оқиб турган сувда яхшилаб ювилади. Сўнгра карам тозалаб олинади. Иккала сабзавотни ҳам унча катта бўлмаган бўлакларга бўлиб чиқинг ҳамда сирли идишга солинг. Унинг устидан масаллиқни кўмгунга қадар қайнатилган сув солинади. Идиш қопқоғини ёпиб, тайёр бўлгунига қадар пиширилади. Пишган сабзавотларни иссиқлигида майда элакдан бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар ўтказилади. Сўнг устига қайноқ сут солинади. 1-2 дақиқа газда қайнатиб олинади. Тайёр бўлган бўтқага ўсимлик ёғи солиниб аралаштирилади. Қарабсизки, бўтқа тайёр.

САБЗИЛИ БЎТҚА

(7 ойликда)

Бунинг учун 1 дона сабзи, 2 ош қошиқ сут, 0, 5 ош қошиқ сарёғ керак бўлади.

Тайёрланиши: тозалаб ювилган сабзини тўртбурчак шаклда тўғраб сирли идишга соламиз. Уни кўмгунга қадар устидан қайноқ сув қуйиб газга қўямиз. Сабзини паст оловда қопқоғи ёпилган ҳолда пишириб олинади. Уни буғда пиширса ҳам бўлади. Сўнг пишган сабзини майда элакдан бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар ўтказиб олиб, сарёғ, қайноқ сут солинади ва аралаштирилади. 2-3 дақиқа қайнатиб олинади. Бу таом бола организмига янада яхши сингишига ёрдам беради.

САБЗАВОТЛАР “СИМФОНИЯСИ”

(8 ойликда)

Бунинг учун 1/5 картошка, 30 гр. сабзи, қовоқ, лавлаги, карам, 2 ош қошиқ сут, 0, 5 ош қошиқ ўсимлик ёғи керак бўлади.

Яна ўқинг:  Бодрингли салат

Тайёрланиши: тозаланган сабзавотлар оқиб турган сувда яхшилаб ювилади. Сўнгра улар майда бўлакларга бўлиниб, сирли идишга солинади. Сув солиб, усти ёпиқ ҳолда паст оловда димланади. Сувни буғланиб кетишига йўл қўйманг. Сабзавотлар юмшаб ўзидан ёқимли бўй таратса қарабсизки масаллиғимиз тайёр ҳисобланади. Уни иссиқлигида дарҳол элакдан ўтказиб бир хил масса ҳосил бўлгунча сут қўшилади. Кейин уни 1-2 дақиқа қайнатиб оламиз. Бўтқага ўсимлик ёғи солингач тайёр бўлади.

“АЖОЙИБ УЙҒУНЛИК”

(9 ойликда)

Бунинг учун: қовоқчанинг 150-200 гр. юмшоқ эти, 50 гр. товуқ ёки курка гўштининг лаҳм қисми, 0, 5 литр сут, 1 ош қошиқ сарёғ керак бўлади.

Тайёрланиши: ювиб тозаланган қовоқчани кичик парракларга бўлиб, буғда тайёр бўлгунга қадар пиширилади. Уни иссиқлигида элакдан ўтказиб, майдалаб тўғралган товуқ гўштига аралаштирилади. Бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар аралаштирамиз. Кейин устидан қайноқ сут солиниб, 2-3 дақиқа оловда ушлаб турилади. Бўтқага сарёғ солинса, болажонга манзур бўладиган “Ажойиб уйғунлик” номли таом тайёр бўлади.

Гулноза ЭГАМБЕРДИЕВА тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: