СОЧЛАР ПАРВАРИШИ УЧУН МУҲИМ МАСЛАҲАТЛАР

Соч – ярим ҳусн, деган иборани кўп эшитганмиз. Бу бежиз эмас, албатта. Гўзал сочлар аёлларимизга чирой бағишлаши билан бир қаторда, парвариш қилишда кўплаб қийинчиликларни ҳам юзага келтиради.

Қуйида уй шароитида соч парваришини билан қандай шуғулланиш лозимлиги ҳақида тўхталамиз.

Сочни ювиш парваришнинг дастлабки босқичидир. Зеро, энг аввало унга мос келадиган шампунь танлаш даркор. Бошингизни шампунь билан ювгач, сочингиз силлиқ ва яхши таралиши учун уларга бальзам ёки махсус кондиционер суртинг. Шуни унутмангки, кондиционердан ҳам тўғри фойдаланиш зарур. Уни сочнинг илдизигача суртманг, акс ҳолда сочнинг ёғли бўлиш эҳтимоли кучаяди. Кондиционер ёки бальзамни сочларнинг ўртасидан суртинг. Ўта иссиқ сувда бошни ювмаслик керак, бу зарарли. Ҳатто, соч тўкилишига ҳам олиб келиши мумкин. Аввало уни илиқ сувда ювиб, охирида совуқроқ сувда чайиб ташлаган маъқул. Бу билан сочларнинг ички қопламлари силлиқланишига эришилади ҳамда унга ўзгача жило беради. Сочлар янада қуюқлашиши учун уларни ювгандан сўнг қичитқиўт қайнатмаси билан чайиш мумкин. Қайнатмани, қолаверса, қариқиз гиёҳи томиридан ҳам тайёрлаш мумкин.

Агар сочингизни тўғрилаш учун плойка ёки қисқич ишлатмоқчи бўлсангиз, олдин сочларингизга термоҳимояли спрей сепиб олинг. Бу восита сочларни юқори ҳарорат таъсиридан сақлайди, шу билан бирга сочларни бир-бирига ёпишиб қолишига йўл қўймайди.

Одатда бундай воситалар таркибига сочларни ичкаридан парваришловчи ва таралишини осонлаштирувчи аминокислоталар қўшилади.

Аксессуарлар ва тароқ

Тароқни тўғри танлаш соч парваришидаги энг асосий босқичлардан бири. Тароқ металл бўлмаслиги лозим, негаки у сочни ҳам, бош терисини ҳам шикастлаши мумкин. Устига устак, металл тароқ сочларни кучли электрлайди. Ёғоч ёки табиий қўрғошин тишли тароқ танланг, пластмассалиги ҳам бўлаверади.

Уларни тарашни соч учидан бошлаш лозим. Сўнгра аста-секин унинг илдизига қараб таралади. Мабодо сочлар чигаллашиб қолса, қайта-қайта тароқни юргизмаслик керак, бундан улар синиши мумкин. Бундай ҳолатда чигални қўл билан ечиб, кейин тағин тараш мумкин бўлади. Уй шароитида сочларни парваришлашнинг яна бир сири шундаки, уларни ҳўл ҳолича тарамаслик керак. Бинобарин, ҳўл сочлар тароққа ёпишади ва қаттиқ чўзилади. Бу билан соч тузилиши бузилади, тери кўчади ва улар сина бошлайди.

Яна ўқинг:  “Хавфли” бармоқчалар

Соч учун резинка танлашга маъсулият билан ёндошиш фойдадан холи бўлмайди. Ўта таранг ва калта резинка сочларни қаттиқ чандиб, илдизини шикастлаб, уларнинг тўкилишига олиб келиши мумкин. Кенг ва юмшоқ резинкаларни сотиб олинг.

Уларни тўғри озиқлантириш

Сочларни тўғри озиқлантириш уларни парваришлашда муҳим аҳамиятга эга. Чунки, парвариш нафақат улар гўзаллигининг, балки бутун организмнинг ёш кўриниши, фаоллиги ва соғломлигининг кафолати ҳисобланади. Сочлар зебо кўриниши учун уларни озиқлантиришда асосий элементлар – дон маҳсулотлари, ловия, қатиқ, янги узилган мева-сабзавотлар, гўшт ва балиқ тановул этинг. Табиий шарбатларни кўпроқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Ширинлик, хамир овқат, аччиқ ва қовурилган овқатларни камроқ истеъмол қилинг. Ҳар куни керакли миқдорда сув ёки кўп миқдорда суюқ овқатлар, табиий шарбатларни ичишни унутманг.

Васила ПЎЛАТОВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: