Силни юқтирмаслик чора-тадбирлари

0
15
марта кўрилган.

уни даволашдан кўра олдини олган афзалроқ

 

Сил – юқумли касаллик бўлиб, уни микобактериялар, яъни Кох таёқчалари келтириб чиқаради. Касалликнинг асосий манбаи – ўпка силига чалинган одамдир.

Микобактериялар айниқса, бемор йўталганда нафас йўлларидан ажраладиган балғам орқали ташқарига чиқади. Ҳавога йўтал ёки аксириш сабабли сачраган балғам томчилари бемор одамдан ён атрофдагиларнинг нафас йўлларига тушади. Бундан ташқари балғам кўчаларда ер юзасига, уй шароитида полга, нарса ва буюмларга ўтириб қолади. Ташқаридаги инфекция организмга шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинмаганда, яъни автобус тутқичларини ушлагандан сўнг қўллар совунлаб ювилмаганда, мева ва сабзавотларни қайнаб совуган сувда ювмасдан истеъмол қилинганда, гўшт ҳамда сут маҳсулотларини термик ишлаш ва тайёрланишига эътибор берилмаган ҳолатларда тушади.

Организмнинг ҳимоя кучини пасайишига қандай омиллар сабаб бўлиши мумкин?

Агар нафас йўлларига кўп миқдорда сил микобактериялари – таёқчалар тушган бўлса, организм уларга қарши қаршилик кўрсата олмайди. Бемор одам билан узоқ вақт мулоқотда бўлишга тўғри келса, организмнинг иммунитети сусайиб, у касалликка қарши тура олмайди. Бундан ташқари микобактерияларнинг танада ривожланиб кетишига бошқа ҳолатлар ҳам имкон яратиши мумкин:

Стресс (руҳий зўриқиш) жисмоний чарчаш, мунтазам спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва чекиш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ҳамда сифатли бўлмаган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш.

Организмнинг заиф (нимжон) бўлиб қолишига олиб келувчи касалликлар.

Сил микобактериясининг организмга киришида бирламчи мулоқот катта аҳамиятга эга. Касаллик тарқалиши, уларнинг турлари қуйидагича фарқланади:

  1. ҳаво – томчи,
  2. алиментар (овқат ҳазм қилиш тизими орқали),
  3. мулоқот орқали,
  4. ҳомилага юқиш орқали.

Туберкулин – туберкулопротеидлардан бири бўлиб, организмнинг касаллик микобактерияси билан зарарланишини аниқлашда амалиётда кенг қўлланилади. Силнинг ривожланиш цикли одам вужудининг зарарланишдан токи клиник намоён бўлишигача ва атроф – муҳитга тарқалишигача 5 босқичга бўлинади:

Босқичлар: 1. Инфекциянинг тарқалиши, силнинг бошланиши, пролиферация ва диссиминация жараёнининг зарарланган организмда кечиши, организмнинг иммун реакцияси жараёнининг ривожланиши, казекция (казеозли неврознинг ривожланиши) ва сил микобактериясининг тезлик билан организмда кўпайиши, инфекциянинг иккиламчи тарқалиши (унинг зарарлаш хусусиятининг кучайиши).

 

Касаллик профилактикаси

Ўзига хос эпидемиологик ҳолатларда сил бўйича профилактик ва эпидемияга қарши чора – тадбирларни ўтказиш зарур.

Яна ўқинг:  Тухумли қайнатма шўрва

Беморларни эрта аниқлаш ва уларни махсус силга қарши узоқ муддат ичиладиган дори-дармон воситалари билан таъминлашга маблағ ажратиш шарт. Бу чора – тадбирлар беморлар билан инфекция ўчоғида мулоқотда бўладиганларнинг касалланишини камайтириши мумкин.

Умумий ётоқхоналарда яшовчи ва корхоналарда фаол сил билан касалланган беморларнинг яшаш ва иш жойларини алоҳида қилинишини йўлга қўйиш даркор. Аввало, улар силнинг фаол даврида узоқ муддат давомида махсус шифохоналарда даволанадилар.

Янги туғилган чақалоқларга ўз вақтида (туғилгандан то 30 кунгача бўлган даврда) бирламчи вакцинацияни ўтказиш керак.

 

Агар оилада бемор бўлса…

Аввало, беморнинг ўзи тиббий саводхон бўлиши зарур. Тартиб ва ички маданиятига кўп нарса боғлиқ эканлигини у англаши лозим. Бемор барча шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши шарт. Шунингдек, хаста кишининг оила аъзолари ва яқинларининг гигиена масалаларидаги билим ва малакалари ҳам катта аҳамиятга эга. Бемор ўз хонасига ёки ўз бурчагига эга бўлиши керак. Унинг ётоқ каровати деразага яқин бўлиши, дардманд одам умумий хонадаги диванда ётмаслиги лозим. Чунки кундуз куни диванда бошқа оила аъзолари ва болалар ўтиришларини унутмаслиги керак. Хастанинг нарсалари, идиш – товоқлари алоҳида фақат унинг ўзи учун ажратилган бўлиши лозим.

Бемор балғам ажратганида эҳтиёткорликка амал қилиши ва тозаликка риоя қилиши керак. Дардманд одамга қандай ёрдам бериш, унинг кийим-кечаклари ва хонасини тозалаш, балғам ажратганда уни қай усулда поклаш кераклиги ҳақида беморга ва унинг оила аъзоларига сил диспансери мутахассислари томонидан маслаҳат берилади. Диспансер томонидан беморнинг оила аъзолари назорат қилинади. Улар ўз вақтида тиббий текширувдан ўтказилиб, фтизиатр-мутахассис тавсиясига кўра профилактик даво муолажаларини олишлари зарур.

 

Малик УТЕШЕВ,

Наталья ХОМОВА,

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот

институти кичик илмий ходимлари, фтизиатрлар

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.