Ширин манти

Зарур маҳсулотлар: 2 чой қошиқ шакар, 0,5 стакан сув, 1,5 стакан ун, 150 гр. сариёғ, 150 гр. карам, 1 дона пиёз, 1 дона сабзи, туз, мурч, шивит(укроп) керак бўлади.

Тайёрланиши:  идишга туз, ун, шакар, озгина сариёғ солиб ўртача қаттиқликда хамир қорилади. Хамир тингунга қадар ичига солинадиган массани тайёрлаб олинади.  Бунинг учун карам, сабзи сомонча шаклда тўғралади. Товага сариёғ солиб озгина карам, сабзи ва пиёзни солиб тилла ранга киргунга қадар қовурилади. Сўнгра туз, мурч ва шивит солиб аралаштириб газдан олиб қўйилади . тинган хамирни майда зувалачаларга бўлиб хар бирини тўртбурчак шакилда  ёйиб ичига бир ош қошиқдан масса солинади. Хамирлари конверт шаклда тугиб газ листига териб чиқилади ва 180 даража 30 дақиқа газга қўйилади.

Ширин мантилар тайёр. Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Қандай қилиб бошқаларнинг феъл-атворига ижобий таъсир ўтказиш мумкин?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: