Шингилдаги шифобахшлик

Узум А, С, В6 витаминлари ҳамда муҳим минералларга, хусусан, калий, кальций, темир, фосфор, магнийга бой. Унинг данаклари таркибида эса А, Е, К витаминлари бўлиб, улар ҳужайраларни мустаҳкамлайди, организмни ёшартиради ва хилтлардан тозалайди.

Аксарият инсонлар бу мевани оздириш хусусиятига эга деб ҳисоблашади. Аммо бу нотўғри. Мутахассисларнинг таъкидлашича, саломатлик учун кунлик узум истеъмоли 10-15 донадан ошмаслиги зарур. Юрак ва буйрак фаолиятини мустаҳкамламоқчи бўлган инсонларга диетологлар доимий равишда қора узум ейишни маслаҳат беришади. Оч рангдагиси эса буйракни тозалаш хусусиятига эга. Калорияси ва энергетик қуввати жиҳатидан қора ва оч рангли узум бир хил хусусиятга эга.

Қора рангли узум таркиби антиоксидантларга бой бўлиб, у организмни зарарли бактериялардан ҳимоялайди.

Аммо, у етарли даражада кучли аллерген ҳамдир. Ушбу мева чарчоқ ва руҳий сиқилишларнинг олдини олади. Таркиби антиоксидант ва витаминларга бойлиги сабаб, имммунитетни оширади, организмни руҳий зўриқишлардан халос этади. Узум нафас олиш тизими ва ўпка фаолиятини яхшилайди, шу сабабли шифокорлар бу мевани астма дардига чалинган беморлар учун тавсия қилишади.

Унутманг, узум овқат ҳазм қилиш тизими учун етарли даражада “оғир” мева саналади. Унинг таркибидаги тез ҳазм бўлувчи углеводлар (глюкоза, фруктоза) қонга сўрилиб, организмдаги инсулин миқдорининг ошишига сабаб бўлади. Шу сабабли меъда-ичак йўли, қандли диабет ҳамда семириш хасталиги билан оғриган беморлар уни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишлари тавсия этилади.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Олмали қарсилдоқлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: