Шифобахш гиёҳлар билан меъда ва ичак йўллари тизимида учрайдиган хасталикларни даволаш

Меъда ва ичак тизимида учрайдиган хасталикларни даволашда шифобахш гиёҳларнинг йиғмалари – грипп, ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар)ни даволовчи, оғриқни қолдирувчи, ел ҳайдовчи, ични сурувчи, қон тўхтатувчи, спазмолитик ҳолатига барҳам берувчи, буриштирувчи ҳамда бактериацидлик хусусиятларига эга бўлиши лозим.

Шифобахш гиёҳлардан тайёрланган дори – дармонлар иштаҳани очиб, овқат ҳазмини яхшилаш хусусиятига ҳамда микроб­ларни қириш каби таъсир қувватига эга бўлибгина қолмасдан, балки ичак йўллари тизимидаги зарарли микроорганизмларнинг қайта тикланишига имкон бермаслиги билан бир қаторда дисбактериозларни бартараф этишга ҳам қодир бўлиши керак. Шифобахш гиёҳларнинг ана шу хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меъда-ичак йўллари тизимида учрайдиган хасталикларни даволашда бир қанча ўсимликлардан кенг фойдаланиш мумкин.

Сабур (алоэ) дан тайёрланган дори-дармонлар инсон организмини мустаҳкамлайдиган, ични юмшатадиган, иштаҳа очадиган ҳамда овқат ҳазмини яхшилайдиган восита ҳисобланади.

Меда ширасининг кислоталилик даражаси ошиши каби салбий таъсирни бартараф қилишда карам шарбатини ва хом картошка шарбатининг нафи жуда каттадир.

 

Назира ЭРГАШЕВА,

I Республика тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  ОҚИЛОНА ОВҚАТЛАНИШ – УЗОҚ УМР ГАРОВИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: