Шафтолили торт

Зарур маҳсулотлар: торт бискивит учун 3 дона тухум, 75 гр. шакар, 75 гр. ун, бир чой қошиқдан қабартиргич, крахмал. Ичига солинадиган масаллиқ учун 500 мл. қаймоқ, 50 гр. оқ шоколад, 800 гр. шафтоли, шакар кукуни, 30 гр. вафли, 1 қутича желатин, 380 мл. сув.

Тайёрланиши: тухум шакар билан миксерда кўпиртирилади. Ун, крахмал, қабартиргич солиб, секин-асталик билан аралаштирилгач, махсус қолипга солинади. Қизиган газ печида 180 даража ҳароратда 30 дақиқа давомида пиширилади.

Ичига солинадиган масаллиқ учун вафли ва шоколад қирғичдан чиқарилади. Шафтолилар майда тўртбурчак шаклда тўғралади. Сўнгра қаймоққа шафтоли, шакар кукуни, қирғичдан чиқарилган шоколад ва вафли солиб аралаштирилади.

Совуган бискивитни иккига ажратиб, биринчи бўлак устига шакарли сув сепилади ва унинг ичига масаллиқ солинади. Сўнгра иккинчи бўлаги қўйилиб, ярим ой шаклида кесилган шафтолилар териб чиқилади. Кейин алоҳида идишда таёрлаб олинган желатин торт устига бир текисда қуйилиб, музлатгичга 2 соатга қўйилади.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  “Май” салати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: