Саримсоқ пиёзли нон

Диёримизда ноннинг Наманган ширмойи, Самарқанд нони, Тошкентнинг оқ ёғли патири, воҳанинг лочиралари севилиб истеъмол қилинади. Бугун сизларга ҳавола этаётганимиз – саримсоқли нонни хонадонингизда тайёрлаб кўришингиз мумкин.

Саримсоқли нонни тайёрлаш жуда тез ва осон, мазаси эса саримсоқни хуш кўрмайдиганларни ҳам бефарқ қолдирмайди. Саримсоқни пишириб олиш нонга ўзгача таъм ва маза берибгина қолмай, балки хом саримсоқга хос бўлган ўткир ва бадбўй ҳидни ҳам кесади. Бу нонни ҳар қандай таом билан, айниқса, суюқ овқат ёки салатлар билан истеъмол қилса бўлади.

Керакли масаллиқлар:

– 1 бош саримсоқ пиёз;

– 250 гр сариёғ (юмшатиб олинган);

– 1/4 пиёла пармезан пишлоғи (қирғичдан ўтказилган);

– 1/4 чой қошиқдан туз ва янчилган қора мурч;

– 2 дона батон нони.

Тайёрланиши:

Газ печи 200 даражагача қиздириб, саримсоқ пиёзни бутунлигича алюмин фальгага ўраб, 20-30 дақиқа давомида пиширилади. Агар товада пиширмоқчи бўлсангиз, уни доналарга ажратиб (пўсти олинмайди) ўрта оловда ҳар бир тарафини қизаргунча ўгириб турилади, сўнг бироз совугач, пўстини тозалаб пичоқда майда қилиб тўғралади ва эзилади. Сариёғ юмшатиб олингач, ҳамма масаллиқларни бир идишга солиб аралаштирилади. Батон нонини узунасига ўртадан бўлиб, саримсоқли аралашмани нонга суртиб чиқилади. Газ патниси устига пишириқ қоғози қўйиб, нон бўлакларини 10-15 дақиқа давомида духовкада, чиройли қизғиш рангга киргунча пиширилади. Тайёр бўлган нон бўлакларга бўлиниб, дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Mahorat darslari iste’dodlarni toblaydi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: