Салат баргидан дўлма

Зарур масаллиқлар: 4-5 боғ салат барги, 0,5 кг қийма, 200 гр. гуруч, 2 бош пиёз, 1 дона помидор, ярим боғ кўк пиёз, 1 ош қошиқ лимон шарбати, таъбга кўра туз ва мурч.

Тайёрланиши: идишга қийма ва гуруч солиб, устидан помидор ва пиёз тўғралади. Кейин масаллиққа лимон шарбати, ёғ, туз ва мурч қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.

Салат барглари ўзагидан ажратилиб, устидан қайноқ сув қуйилади ва идиш қопқоғи 1-2 дақиқага ёпиб қўйилади. Сўнг салат баргларига қийма солиб, ўралади.

Қозонда қайла тайёрлаб, устидан дўлмалар териб чиқилади. Кейин керагича сув солиб, қозоннинг қопқоғи ёпилган ҳолда 35-40 дақиқа давомида паст оловда пишириб олинади.

Ёқимли иштаҳа!

 

МОҲИМ

Яна ўқинг:  Ловияли салат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: