Сабзавотларни қандай ҳолатда истеъмол қилиш керак?

Сабзавотлар фойдали эканини ҳамма билади. Лекин улар таркибидаги фойдали моддалар йўқолмаслиги учун қандай ҳолатда истеъмол қилиш кераклигидан кўпчилик хабардор эмас.

Мисол учун, баъзи сабзавотларни пишириш жараёнида уларнинг таркибидаги С, В, В6 витаминлари йўқолади. Айримларини хомлигича истеъмол қилиш тавсия этилади.

Помидор, қўзиқорин ва сарсабилни қовуриб пишириш керак. Бу ҳужайраларнинг қалин деворларини парчалаб, саратонга қарши бирикма – ликопин ишлаб чиқарилишига имкон беради. Ликопин юрак хуружи хавфини ҳам камайтиради. Қўзиқоринни пишириш эса ўсмалар ривожланишини тўхтатувчи полисахарид миқдорини кўпайтиради. Сарсабил таркибидан бўлса саратонга қарши антиоксидантлар ажралиб чиқади.

Карамнинг аксарият турлари саратонга қарши курашувчи глюкозинолат моддасига бой. Бу моддалар иммунитетни мустаҳкамлайди. Карамни пишириш эса уларнинг йўқолишига сабаб бўлади. Шунинг учун карамни чала пишириб ёки хомлигича истеъмол қилиш тавсия этилади.

Қалампир, исмалоқ, сабзи каби сабзавотларда С витамини кўп. Уларни пишириш витаминлар камайишига сабаб бўлади. Лекин бу сабзавотларни буғлаб пишириш орқали нафақат витамин, балки саратон ва кўз касалликларидан ҳимоя қилувчи каротиноид ва антиоксидантларни ҳам сақлаб қолиш мумкин.

Миржалол МАДВАЛИЕВ тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тошкент шаҳрида ўтказиладиган тўй-ҳашам ва оилавий тадбирларни ихчамлаштиришга доир тавсиявий тартиб ишлаб чиқилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: