Реклама

Розмарин доривор ўсимлиги

Эфир мойларини ўзида мужассам этган доривор ўсимликларнинг 300 хилга яқини дунёнинг турли минтақаларида ўсиши кузатилган.

Розмарин ҳам эфир мойига бой ўсимлик ҳисобланади. Эндиликда бу гиёҳни Ўзбекистонда ҳам экиб ўстириш ва ундан фойдаланиш мумкин.

Эфир мойлари розмарин ўсимлигининг барча қисмларида сақланади. Ушбу мой ўз таркибида 50 фоиз пинен, камфен, синеол, барнеол ва камфора сақланганлиги сабабли улардан парфюмерия саноатида, доривор ва инстекцид воситаларини тайёрлашда фойдаланилади. Ўсимликнинг ер устки барглари ва ёш пояларидан тайёрланган дамлама ва спиртдаги эритма (тиндирмаси)лари бош оғриғи, меъда-ичак касалликлари, грипп, ЎРВИ, хотин-қизларда учрайдиган айрим хасталикларни даволашда ижобий наф беради. Шу билан бирга организмни тетиклаштириб, қувват бағишлаш хусусиятига ҳам эга.

Баргларида ўзига хос-ҳид ва таъм берганлиги сабабли розмарин гўштли маҳсулотларни пиширишда ва уларни узоқ вақт сақлашда зиравор сифатида ҳам қўлланилади. Кондитер маҳсулотларига қўшиб тайёрланганда ўзига хос таъм ва маза беради. Ўсимлик қиш мавсумида ҳам баргларини тўкмаслиги ва ўзига хос ҳид тарқатиб туришини ҳисобга олган холда у парк ва хиёбонлар, ҳовли ва дам олиш масканларида манзарали бута сифатида ўстирилади.

 

Абдуғаффор ЖАББОРОВ,

биология фанлари номзоди

Яна ўқинг:  Табиий дармондорилар
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: