Рак касалликларининг олдини олувчи 10 та маҳсулот

Давоми. Боши

 

  1. Помидор

Сўнгги йилларда натурапат мутахассислар (табиий маҳсулотлар билан даволаш тарафдорлари) помидор таркибидаги ликопен моддаси саратон ҳужайраларига кучли салбий таъсир этувчи омил эканлигини таъкидлашмоқда. Айниқса, “ғарқ” пишган маҳали уни тўйиб-тўйиб истеъмол қилиш зарур.

 

  1. Балиқ ва тухум

Ушбу маҳсулотларни бирга истеъмол қилиб бўлмайди. Чунки мижоз бузилиб пес пайдо қилади. Шунингдек, уларни сут, қатиқ билан ҳам истеъмол қилиш мумкин эмас. Аммо, ҳар қайсисини турли вақтда ва алоҳида ейиш фойдали. Айниқса, уй товуғи ва бедана тухуми шифобахш. Балиқнинг камбала тури доривор хусусиятга эга. Ҳар иккала маҳсулот таркибида ҳам омега-3 ёғ кислоталари мавжуд. Бу кислоталар рак ҳужайрасини нобуд этади.

 

  1. Цитрус мевалар ва резаворлар

Цитрус мевалар (лимон, апельсин, мандарин, киви, авакадо, ананас, банан) ҳамда клюква, шунингдек, наъматак, малина (хўжағат), смородина (қорағат), чаканда (облепиха), қулупнай, маймунжон, анор таркибида эллага кислотаси ҳамда биофловоноидлар мавжуд. Ушбу маҳсулотлар (анордан ташқари) С дармондорисига ўта бойлиги билан ажралиб туради. С витамини ҳам антиоксидант фаолликка эга. Эллагова кислотаси эса рак ҳужайраларининг ўсишини секинлаштиради. У инсон генини шикастланишидан асрайди.

 

  1. Фойдали зираворлар

Занжабил ва долчинли чой ҳамда зарчавали ош ҳам шифобахш таъсирга эга. Айниқса, зарчава саратонга қарши курашувчи яхши антиоксидант ҳисобланади. Ичак ва қовуқ саратонини даволашда ижобий хусусиятга эга. Бу зираворлар саратоннинг айрим турлари билан хасталанган беморлар организмида ўзига хос энзимларнинг кўп ажралишининг олдини олади.

 

Гулчеҳра ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  Улуғвор тоғлар абадияти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: