Қулупнайли музқаймоқ

Керакли масаллиқлар: 200 гр. қулупнай, 1 стакан шакар, 3 стакан сут, 2 та тухум сариғи, ванилин.

Тайёрланиши: идишга тухум сариғи ва шакар солиб, миксерда яхшилаб аралаштирилади. Устидан сут солиб, паст оловда қайнагунча аралаштириб турилади. Кейин масаллиқ 1-2 соатга совутишга қўйилади.

Қулупнайлар тозалаб ювилади ва идишга солиниб, блендрда эзилади. Сўнгра ҳосил бўлган суюқлик сузиб олиниб, ванилин билан тайёр масаллиқ устига солинади. Ҳаммаси биргаликда миксерда яхшилаб аралаштирилади ва тайёр музқаймоқ 3-4 соат музлатгичга қўйилади.

Музқаймоқни идишларга солиб, таъбга кўра қулупнай мевалари билан безатишингиз мумкин.

 

МОҲИМ

Яна ўқинг:  Қиймали қозон кабоб

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: