Қулупнайли музқаймоқ шўрва

Зарур масаллиқлар: 300 гр қулупнай, 100 гр музқаймоқ, 1 ош қошиқ лимон шарбати, 100 гр шакар, 50 гр сув, таъбга кўра ялпиз барглари ва майдаланган бодом доналари.

Тайёрланиши: шакар сув билан ўрта оловда яхшилаб қайнатиб олинади. Шакар қиём ҳолига келмагунча аралаштириб турилади. Қулупнай блендер воситасида майдаланади. Пюре ҳолатига келган қулупнай совуган шакар қиёми билан аралаштирилади ва сузгичдан ўтказиб олинади. Лимон шарбати қўшилади. Тайёр бўлган шўрва ўртасига музқаймоқ шарчаси жойланади. Музқаймоқ усти ялпиз барги ва майдаланган бодом билан безатилади.

Хуршидабону

Яна ўқинг:  Ананасли салат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: