Реклама

Қиймали қозон кабоб

Зарур масаллиқлар: 1 кг мол гўшти қиймаси, 200 гр. думба ёғи, 1 кг. картошка, 4-5 бўлак нон, 300 гр. ёғ, 2 та пиёз, 1 дона тухум, туз ва зираворлар.

Тайёрланиши: идишга қийма солиб, устидан сувга ивитилган нон қўшилади. Кейин пиёз қирғичдан ўтказилиб, у ҳам масаллиқ устидан солинади. Сўнгра тухум ва зираворлар солиб, яхшилаб аралаштирилади.

Тайёр бўлган аралашмадан ёнғоқдай катталикда шакллар ясалади. Кейин думба ёғи тўрт бурчак шаклда кесилиб, қийма орасига қўшиб, сих чўпга терилади ва қизиган ёғда 5-6 дақиқа қовурилади. Сўнг ўша ёғда картошкаларни ҳам 4-5 бўлакларга бўлиб, қизартириб қовурилади.

Қозонга ёғ солиб, картошка ва унинг устидан кабоблар териб чиқилади. Сўнгра барча масаллиқ устидан 100 мл. сув солиб, 30 дақиқага паст оловда димлаб қўйилади. Тайёр бўлган қиймали кабобни кўкатлар билан безаб, дастурхонга тортишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Баҳорнинг ширин ташвишлари
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: