Қишда истеъмол қилиш фойдали

Мандарин

Барча цитрус мевалар каби мандарин ҳам C ва А витаминларига жуда бой. Унинг пўстлоғида тўпланадиган хушбўй эфир мойи кайфиятни кўтаради, жигарни мустаҳкамлайди ва ёғ босишининг олдини олади. Лекин мандарин аллергия чақирувчи мева бўлгани учун аллергияга мойил инсонларга тавсия этилмайди. Шунингдек, цитрус меваларни аксарият дорилар билан бир вақтда истеъмол қилиб бўлмайди. Цитрус мевалар жигар ва ингичка ичакдаги ферментлар фаолиятини кучайтириб юборади, бунинг оқибатида дорининг таъсир қилиш муддати чўзилади. Шунинг учун бундай пайтда препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиб олиш керак.

 

Дуккакли ўсимликлар

Дуккакли ўсимликлар оқсилнинг кони бўлиши билан бирга ортиқча калориясиз, тўйимли егулик ҳисобланади. Улар қонни ва бутун организмни тозалашда муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари уларнинг таркибида калий, марганец ҳамда Б витаминлари кўп. Б витамини юрак касалликлари хавфини камайтиради, организмдан ортиқча сувларни чиқариб юборишга ёрдам беради ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди.

 

Анор

Анор таркибида А, В, С, Е, Р витаминлари, кальций, магний, калий, марганец, кобалт микроэлементлари мавжуд. Бу мева чарчоқни қолдириш ва касалликдан кейин қувватни тиклаш хусусиятига эга. Кўплаб текширувлар натижасига кўра, анор кўкрак саратонининг олдини олишда энг самарали табиий восита экани аниқланди.

 

Хурмо

Хурмо калорияли мева бўлишига қарамасдан озишга ёрдам беради. Унинг таркибида А, B, C, РР витаминлари, калий, натрий, темир, кальций, магний микроэлементлари бор. Шунингдек, у юзни тиниқлаштириш, кайфиятни кўтариш хусусиятларига эга. Хурмо таркибидаги калий юрак, томир ва асаб тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Кунига 3-4 тадан хурмо истеъмол қилиш қон босимини меъёрда сақлашнинг табиий усулларидан бири. Халқ табобатида хурмо ошқозон касалликлари учун ҳам қўлланилади.

 

Саримсоқпиёз

Саримсоқпиёздан турли инфекцияларга қарши табиий восита сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. У қонни суюлтиради ва бунинг натижасида иммунитет тизими мустаҳкамланади. 10 грамм янги саримсоқпиёзнинг таркибида 0,06 грамм ёғ ва 2,97 грамм углевод бўлади. Текширувлар натижасидан маълум бўлишича, бу маҳсулот саратон ҳужайралари ривожланишини секинлаштирувчи, ҳатто ўсмани кичиклаштирувчи хусусиятга эга экан. Саримсоқпиёзнинг таркибида қон-томир ва терининг қариш жараёнини секинлаштирадиган E ва C витаминлари бор. Уни мунтазам истеъмол қилиб бориш қон босимини меъёрда сақлашга ва холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Фойдали жиҳатларидан яна бири, оғриётган тишга саримсоқпиёз бўлаги қўйилса, оғриқни қолдиради.

Яна ўқинг:  Олмали “Смайл”

 

Миржалол Мадвалиев

тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: