Ўз инсонингизни изланг…

Эрнесто Бонивур

 

Жўшқин, кучли, бахтли инсонларни изланг… Улар гўёки юлдузларга ўхшайди, бошингизни юқорига кўтармагунингизча, кўра олмайсиз. Кўзингиз юлдузлар оламига ғарқ бўлганида, уларнинг сон-саноғи йўқ эканлигини англайсиз. Ўз инсонингизни изланг. Уларга ҳам ниҳоятда оғир. Уларда ҳам қора кунлар, хатолар ва айрилиқлар бўлади. Бироқ у инсонлар доимо қўрқув орасидан юришга тайёр,  улар силжишлардан таъсирланади, ҳаёт суръатини ўнглайди. Уларнинг ҳаёти баъзида яхши, баъзида ёмон. Улар ҳавас қилгулик  ва ачингулик инсонлар эмас. Улар  сизга омадингиздан қувониш ва ўзингизни севишингиз учун тақдирнинг туҳфасидир.

Ишончли ва ҳалол инсонларни изланг. Иккиюзламачи ва ёлғон табассум улашувчи инсонлардан  қаҳр ва ғазабини  бекитмайдиганларни изланг. У ўйлаганини гапиради. Майли баъзида бу ёқимсиз бўлсин, майли у баъзида юрагингизни қаттиқ ларзага солсин.  Аммо, ҳалол бўлсин. Қаҳр билан эмас. Токи муҳаббат билан. Чин дилдан қувониб, баланд овозда, баралла кула олсин. Ўз шодлигини бекитмасин, ундан ийманмасин.

Умрбод сева оладиган инсонларни изланг. Севгингизга арзийдиган ва кута оладиган инсонларни изланг. Икки ёлғиз кўлнинг қўшилишидан денгиз пайдо бўлади. Ҳаётингизнинг катта бўлагини изланг. Қайғули, қувноқ, кичик, катта боғларнинг саҳнасидан изланг. Улар бироз бола табиат бўлишади, ҳаётга эзгу ишонч билан қадам ташлашади. Улар ҳаммасини: қорани ҳам, оқни ҳам кўриб туришипти, албатта. Аммо сариқ, қизил, кўк ранглардан завқ олишмоқда… Уларни изланг. Фақат бошни баланд кўтариш керак холос.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА таржимаси

Яна ўқинг:  Қўл тўпи тез ва аниқ фикрлай олишга ўргатади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: