Оқсилга бой бўлган 10 маҳсулот

  1. Тухум оқида 17 фоиз оқсил мавжуд. Ики дона тухум оқи 100 гр.ни ташкил этади, улардаги оқсил маиқдори эса 17 гр.га етади. Тухумни спорт машғулотларидан сўнг истеъмол қилиш тавсия этилади. Унинг калорияси юқори бўлмагани сабаб, танада ёғ қатламлариинг ҳосил бўлишига сабаб бўлмайди.
  2. Творогда 14 фоиз оқсил мавжуд бўлиб, мутахассислар мазкур маҳсулотнинг ёғсиз турини тановул қилишни тавсия этишади. Табиийки, бу ортиқча вазнга сабаб бўлмайди. Творогга аралаштирилган қатиқ ёки ёгурт ва бироз шакар униг организмга тез сингишига ёрдам беради.
  3. Пишлоқнинг 30 фоизи оқсилга бой саналади. Шу билан бир қаторда у калорияли маҳсулот ҳамдир. Шу сабаб машғулотлардан олдин ушбу маҳсулотни истеъмол қилиш, машғулот давомида ортиқча калориянинг сарф бўлишига сабаб бўлади.
  4. Парранда гўштининг 15-20 фоизи оқсилга бой энг аъло маҳсулотдир. У организмда тезда ҳазм бўлиши билан бир қаторда, кам калорияли маҳсулот ҳамдир.
  5. Мол гўшти 25 фоиз оқсилни ўзида жамлаган. Мутахассислар унинг қайнатилган ва димланган турини истеъмол қилишни тавсия этишади.
  6. Жигар таркибида 25 фоиз оқсил моддасини учратиш мумкин. Димланган ва паштет ҳолатдаги жигарда айниқса, бу фойдали модда жуда кўпдир.
  7. Балиқнинг 15-25 фоизи оқсил билан тўйинган бўлиб, ушбу маҳсулот парҳезбоп саналади. Организмда тез ҳам бўлади. Ёғли балиқ маҳсулотини куннинг иккинчи ярмида, истеъмол қилиш тавсия этилади. Инсон организми учун фойдали саналган мазкур фойдали модда балиқ турларидан тунец, лосось, сардина, скумбрия таркибида кўп учрайди.
  8. Соянинг 14 фоизи оқсилга бой саналади. У ўсимликлар орасида ушбу моддага бой ўсимликлардан энг фойдалисидир. Ундан турли таомларни тайёрлашда, айниқса гўштли маҳсулотлардан тайёрланган таомлар билан биргаликда истеъмол қилинади.
  9. Кичик карамчалар (брокколи) ҳам ўзида 9 фоизгача оқсил моддасини йиға олади. Сабзавотларнинг бошқа турларида яримдан икки фоизгача оқсил учраса, ушбу сабзавотда бу кўрсаткич 9 фоизни ташкил этади.
  10. Ёрмалар 10-12 фоиз оқсилни ўзида жамлаган. Ундан овқатланиш жараёнида гарнир сифатида фойдаланиш мумкин. У картошка ва макорон маҳсулотига қараганда фойдали саналади.

Доимо оқсилга бой маҳсулотларни истемол қилиш шарт эмас, энг асосийси организм учун оқсилнинг кундалик нормасини билан ҳолатда рацион тузиш кифоя. Шунда сизнинг рационингиз оқсил, углевод ва витаминларга бирдек бой бўлади.

Яна ўқинг:  Мактаб партаси: ундан қандай фойдаланиш керак?

Хуршида ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: