Реклама

Нок ортиқча вазндан халос этади

Нок шифобахш мевалардан бири бўлиб, чанқоқни босувчи, депрессия (руҳий тушкунлик)га қарши восита саналади. Бу мевани овқатлангандан ярим соат ўтгач, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Унинг таркибида арбутин, пектин, фоли кислотаси, бета-каротин мавжуд бўлиб, А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, К, Н ва РР витаминлари ҳамда инсон организми учун керакли минераллар – калий, кальций, рух, селен, мис, ва марганець, темир, йод, олтингугурт, фтор, фосфор ва натрий мавжуд. 100 гр. маҳсулот 42 ккалга эга бўлиб, унинг таркиби оқсил, ёғ ва углеводга бой саналади. Бундай мевалар билан парҳез қилиш ортиқча вазн ва холестериндан халос этади.

Мазкур мева юрак-қон тизимини яхшилаш, буйрак ва қовуқ яллиғланишининг олдини олиш, организмни турли заҳар ва хилтлардан тозалаш хусусиятига эга. Нок таркибида шунингдек, оз миқдорда бета-каротин, лютеин ва зеаксантин мавжуд. Улар C ва A витаминлари билан биргаликда организмни зарарли моддалардан муҳофаза қилади. Шу билан бир қаторда ушбу маҳсулот жигар ва қандли диабет касалликларида, семизликни олдини олишда фойдали саналади.

Семизликни олдини олишда кунига 3-4 дона мева истеъмол қилинса, яхши натижа беради. Аммо меъда яллиғланиши мавжуд беморларга бу мевани истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

 

Х. ТОЛИБОВА

Яна ўқинг:  АРПАБОДИЁН – ШИФОГА КОН
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: