Муваффақиятли одамлар стрессни қандай енгади?

Белгиланган топшириққа бутун эътиборни қаратиш ва уни бажаришга киришиш учун ўртача даражадаги стрессни бошдан ўтказишга тўғри келади. TalentSmart компанияси олиб борган тадқиқот ишда энг яхши кўрсаткичларга эга ходимлар руҳий босимни қандай енгишни билиши ва ўз ҳиссиётларини назорат қила олишини кўрсатди. Қуйидаги ҳис-туйғуларни бошқариш қоидалари уларга стрессни енгишда ёрдам беради:

  1. Агар ишдан чалғисангиз ҳаётда ўзингиз қадрлайдиган нарсаларнинг рўйхатини тузиб чиқинг. Миннатдорлик ҳисси кортизол (стресс гормони) миқдорини 23 фоизга камайтиради ва кайфиятни яхшилайди.
  2. Ижобий фикрлаш стрессни йўқотишда ёрдам беради. Агар умидсизликка тушиб қолган бўлсангиз, бирор-бир ижобий воқеа ҳақида эсланг. Ёмон кунларда ҳам қандайдир яхши ходисалар юз беришини ҳис қилинг.
  3. Агар иш вақтини чекламасангиз, ўз-ўзидан мунтазам стресс ҳолатларига дуч келаверасиз.
  4. Кофени камроқ ичиш. Кофеин кўплиги туфайли томир уриши тезлашади ва ҳаяжон пайдо бўлади.
  5. Тиниқиб ухлагандан сўнг мия фаолияти яхшиланади. Уйқу етишмовчилиги эса кортизол миқдорини оширади.
  6. Салбий фикрламаслик. Салбий нарсалар ҳақида қанча кўп ўйласангиз, шунча кўп қувват йўқотасиз.
  7. Зарур бўлган пайтда ёрдам сўраш. Хотиржам ва самарали ишлаш учун керак пайтда ёрдам олиш керак. Бу ишнинг тез ва осон бажарилишини таъминлайди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Соусли тефтель

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: