Мурабболи ширин нон

Зарур массаллиқлар: 150 гр. майонез, 0,5 чой қошиқ туз, 3 ош қошиқ шакар, 25 гр. хамиртуриш, 4 стакан ун, 1 стакан сут ёки сув, 1 та тухум, таъбга кўра мураббо керак бўлади.

Тайёрланиши: идишга сут, майонез, туз, шакар, хамиртуриш солиниб, яхшилаб аралаштирилади. Унга аста-секинлик билан ун солиниб, юмшоқ хамир қорилади. Сўнг 1,5 соатга ошириш учун қўйилади. Оширилган хамирдан бир қисмини безатишда фойдаланиш учун олиб қўйилади. Хамирнинг қолган қисми нон шаклига келтирилади ва устига мураббо суртилади. Безатиш учун олиб қўйилган хамирдан турли шакллар ясаб, мураббонинг устидан терилади. Ҳосил бўлган ярим тайёр маҳсулот 20 дақиқа тиндирилади ва устига тухум сариғи сурилади. 180 даража қиздирилган газ печида 1 соат пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Хавфсизликни таъминловчи қулф

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: