Мавсумий салат

Зарур масаллиқлар: 400 гр. картошка, 200 гр. товуқ гўшти, 3 дона сабзи, 1 боғдан кўк пиёз, петрушка, кашнич ва шивит, 3 дона тухум, 1 боғ салат барги, майонез, туз.

Тайёрланиши: товуқ гўшти, сабзи ва картошка сомонча шаклида, пиёз эса ҳалқа кўринишида тўғралади. Сўнгра ҳар бири алоҳида ўсимлик ёғида туз сепиб, қовуриб олинади.

Салат баргларини ликопчага солиб, четлари кўтариб чиқилади. Ичига биринчи товуқ гўшти, кейин сабзи, картошка, пиёз ҳамда майонез солинади. Қайнатилган тухумлар арчилиб, уларнинг оқидан сариғи ажратилади. Оқини сомонча шаклида тўғраб, салатга солинади. Сариғини икки бўлакка ажратиб, салатнинг устидан қуйилади. Майонезга майдаланган кўкатлардан солиб, салат юзи безатилади.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  ИЖТИМОИЙ ИЗОЛЯЦИЯ: Масофа сақлаш, қариндошларни йўқлаш ва тоза ҳавога чиқиш борасида мутахассис маслаҳатлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: