Лимон ва сабзили “ассорти”

0
18
марта кўрилган.

Совуқ кунлар бошланиши билан кўпчиликни халқ орасида шамоллаш дея умумий ном билан аталувчи турли вируслар сабабли юзага келадиган грипп ва ЎРВИ безовта қилади.

Шунда айрим беморларгина халқ табобати усулида даволанишга ҳаракат қилишади. Кўпроқ хасталар дорихоналарга мурожаат этиб, сунъий, кимёвий дори воситалари билан даволанишни афзал билишади.

Қуйида сизга сариқ сабзи ва лимондан тайёрланган шакарли “ассорти” малҳамини тавсия этамиз. Ярим кило лимон ва сариқ сабзи қирғичдан ўтказилади. Кейин унга ярим кило шакар аралаштирилади. Сўнгра ушбу барча масаллиқ сирли ёки чинни идишга солиб, бўялмаган оддий ёғоч қошиқ билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган малҳам шиша идишларда ва оғзи маҳкам ҳолатда музлатгичда сақланади. Бу “ассорти” малҳами таркибида С дармондориси мўллиги сабабли қон томирлар деворини мустаҳкамлайди ҳамда иммунитетни кўтаради. Аммо, гастрит (меъда яллиғланиши) ҳамда ўн икки бармоқ ичак яра касалликлари мавжуд, шунингдек, панкреатит (меъда ости бези яллиғланиши)нинг ўткир хуружи даври ҳамда аллергияга мойиллиги бор беморларга тавсия этилмайди.

Сариқ сабзи ўрнига унинг қизил ранглисини қўлласа ҳам бўлади. Бироқ, қизил сабзи нисбатан ширинроқ. Малҳамга шакар қўшилганлиги сабабли у ўта ширин бўлиб кетади. Шунингдек, сариқ сабзи тез меъдага тегмайди.

Яна ўқинг:  Миллий армиямиз – ёшларнинг жасорат ва матонат мактаби

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.