Лавлагили балиқ шўрва

Керакли маҳсулотлар: 600 грамм оқ балиқ гўшти, 200 г лавлаги, 200 г картошка, 150 г сабзи, 100 г пиёз, 150 г қизил булғори қалампир, 2 ош қошиқ лимон суви, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 15 г укроп, 20 г кўкпиёз, 1 дона лавр япроғи, таъбга кўра туз ва мурч, 10 г саримсоқ.

Тайёрланиши:

  1. Балиқ гўшти 3-4 см кегликда кесилади, қозонга солиб, 1 литр сув қуйилади. Лавр япроғи қўшилиб, юқори оловга қўйилади, қайнагандан сўнг сув юзасига тўпланган кўпик олиб ташланади ва иссиқлик пасайтирилиб, 5 дақиқа қайнатилади.
  2. Лавлаги арчилиб, қаламча шаклида қирқилади, идишга солиб, лимон суви, 3-4 қошиқ балиқ булони (қайнатилган балиқ суви) дан қўшилади. Қопқоқ билан беркитиб, 15 дақиқа пиширилади.
  3. Пиёз ярим доира, сабзи қаламча шаклида қирқилиб, товада ўсимлик ёғи билан 5 дақиқа қовурилгач, қирқилган қалампир қўшилади ва яна 5 дақиқа пиширилади.
  4. Арчилган картошка кубикча шаклида тўғралади.
  5. Қовурилган сабзавотлар ва картошка лавлаги солинган идишга қўшилади ва балиқ булонини қуйиб, паст оловда 15 дақиқа димлаб қайнатилади. Шўрва тайёр бўлганида туз, майдаланган саримсоқ, кўкат, таъбга кўра туз қўшилади ва қаймоқ билан бирга дастурхонга тортилади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  Товуқ гўштидан “Цезар” салати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: