“ЛАҲЗА” ПИЦЦАСИ

Керакли маҳсулотлар: 4 ош қошиқ сметана, 4 ош қошиқ майонез, 2 дона тухум, 9 ош қошиқ ун, 50 грамм колбаса, 50 грамм сосиска, 50 грамм қаттиқ пишлоқ, 6 дона зайтун меваси, 2 дона помидор, зираворлар, озгина майонез ва ўсимлик ёғи керак бўлади.

Тайёрланиши: Майонез, тухум ва сметанани яхшилаб аралаштирамиз. Ун қўшиб аралаштиришда давом этамиз. Ҳосил бўлган суюқроқ хамирни бироз тиндириб қўямиз. Таом ичга солинадиган колбаса ва сосискалар майда тўртбурчак қилиб тўғралади. Помидорни юпқа паррак ёки майда тўртбурчак шаклда тўғранг. Зайтун меваси ҳам паррак қилиб тўғралади. Пишлоқни қирғичдан ўтказамиз. Сўнгра товани ёғлаб, тайёр хамирни текислаб соламиз. Устига ажратилган маҳсулотларни териб, зираворларни сепиб, сўнгра пишлоқ сепилади ва озгина майонез айлантириб соламиз. Товани паст оловга қўйиб усти ёпилади. Хамирнинг пишганлигини санчқи ёрдамида билиш мумкин. Пишлоқ эригач газ печидан олиб дастурхонга тортамиз.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Тунда бу маҳсулотларни асло истеъмол қилманг!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: