КАРТОШКАЛИ КОТЛЕТЛАР

Таомнинг ўзига хос кўриниши иштаҳаси суст кишини ҳам бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Бугунги тавсия этмоқчи бўлган котлетларимиз нафақат ташқи кўриниши, балки таркиби жиҳатидан ҳам сизни ҳайрон қолдиради.

Керакли масаллиқлар: 4-5 дона картошка, 0,5 стакан ун, 1 дона тухум, 0,5 ош қошиқ сариёғ, 1 дона пиёз ва 1 стакан помидор шарбати керак бўлади.

Идишга сув солиб картошкаларни пўсти билан тузли сувда қайнатиб оламиз. Қайнаб пишган картошкаларга сариёғ ва озгина қайноқ сут солиб бўтқа (пьюре) ҳолига келгунча эзиб аралаштирамиз. Майда қилиб тўғралган пиёзни товага ёғ солиб қовуриб олиб, картошка пьюрега қўшиб таъбга кўра туз, мурч солиб яхшилаб аралаштирамиз. Тайёр бўлган масаллиқни котлет шаклига келтириб, уни сўнгра тухумга ботириб олиб қизиган ёғда икки тарафи қизаргунча қовурамиз. Помидор шарбатига саримсоқпиёз ва ошкўкатлардан майда тўғраб, таъбга кўра туз соламиз. Пишган котлетларни помидор шарбати билан бирга дастурхонга тортамиз.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Kuz

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: