КАКАО хотирани мустахкамлайди

Гарвард университети тадқиқотчилари какао таркибида флавоноид моддаси борлигини аниқлашди. Уларнинг фикрига кўра какао истеъмол қилиш хотирани мустаҳкамлар экан.

Бу борада олимлар ўрта ёшли кўнгилли қатнашчилар билан биргаликда тадқиқот олиб боришди. Қатнашчилар кун давомида икки стакан миқдорида иссиқ какаони бир ой мобайнида истеъмол қилиб боришди. Текширувлар натижаси ижобий якунланди. Унга кўра ҳар уч нафар қатнашчидан бир нафарининг мия фаолиятида қон айланиш жараёни яхшилангани кузатилган.

Иссиқ какао мия касаллик­лари ривожланишини секинлаштириб, асаб тизими билан боғлиқ бўлган касалликлар хавфини камайтиради. Олимлар қон-томир тизими хасталиклари, қонда тромб (қон лахтаси) пайдо бўлиши, қон босимининг кўтарилиши ва холестерин миқдорининг ортиб кетишининг олдини олишда флавоноид моддаси ижобий таъсир кўрсатади, дейишмоқда.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Миттивойнинг митти улови

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: