Ҳаёт сарчашмаси: она сутининг афзалликлари

0
33
марта кўрилган.

Дунёга келган ҳар бир гўдакнинг соғлом ва баркамол авлод бўлиб камол топишида унга энг аввало, она сути зарур бўлади. Кўкрак сути ҳақидаги дастлабки маълумотлар буюк аллома Абу Али ибн Сино қўлёзмаларида қайд этилган.

Буюк мутафаккир она сутини қуёш нурига қиёс қилган. Ушбу сут биокимёвий жиҳатдан ўзига хос бўлган суюқликдир. Ҳар қандай шароитда тайёрланган бошқа бир озиқ моддалар она сутига тенглаша олмайди. Унинг таркибида организм учун зарур бўлган оқсиллар, ёғлар, углеводлар, макро ва микроэлементлар, витаминлар ҳамда кўплаб биологик фаол моддалар мавжуд. Она сутида 100 дан ортиқ турли озиқ моддалар бўлиб, унинг таркибида 87,4 фоиз – сув, 0,91 фоиз казеин, (сут оқсили), 1,23 фоиз альбумин ва глобулин, 3,76 фоиз ёғ, оқсилларнинг умумий миқдори 1,25 фоиз, сут шакари-лактоза 6,29 фоиз, минерал моддалар ва А, Д, С, Е, В витаминлари мавжуд.

Эмизиб боқилган болалар кўплаб касалликларга чидамли бўлиб, уларнинг иммунитети юқори бўлади. Аксинча, она сути ўрнини босувчи сунъий озуқа (сутли аралашмалар) ёки айрим ҳайвонларнинг (сигир, эчки, туя ва шу каби жонзотлар) сути билан боқилса, бунда чақалоқда овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятининг бузилиши кузатилади.

Асаб тизимига ҳам бошқа сутлар салбий таъсир этади. Чақалоқнинг касалликларга мойиллиги ошади. Гўдаклигидан сунъий сут ёки унинг ўрнини босадиган моддалар билан озиқланиб улғайган кишилар орасида модда алмашинуви касалликлари, хафақон (гипертония), атеросклероз, аллергия ва ҳатто, юрак ишемик касалликлари кўп учраши қайд этилган.

Бу сутдаги лактоза боланинг ривожланишида муҳим. Лактоза стронций, кальций, магний, кобальт, темир, рух, марганец, радий ва бошқа элементларнинг меъда – ичак тизими орқали сўрилишда ва суяк тизимини ривожлантириб ҳамда организмни минераллар билан таъминлайди. Сигир сутида   α лактоза, она сутида эса β лактоза учрайди. Она сутидаги ушбу шакарнинг консентрацияси сигир сутидагига нибатан юқори бўлиб, ичакдаги бифидум бактериясининг ривожланишига ёрдам беради. Бифидум бактериялари боланинг меъда-ичак тизимидаги патоген (зарарли) микроблар, замбуруғ ва паразитларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Лактоза она сутидаги асосий углевод бўлиб, чақалоқ учун катта аҳамиятга эгадир. Унинг миқдори сигир сутидагига нисбатан кўп бўлиб, ўртача 7 фоизни ташкил этади. Лактоза моддалар алмашинуви жараёнида глюкоза ва галактозагача парчаланади. Ушбу модда чақалоқ энергетик эҳтиёжининг 40 фоизини қоплайди. Галактоза моддаси ёғлар билан биргаликда марказий асаб тизими фаолиятида фаол иштирок этади.

Яна ўқинг:  ЛАЗЗАТЛИ “ЭКЛЕР”

Она сутида оқсил, ёғ, карбон сувлар нисбати 1:3:6 кўринишида бўлади ва бола эҳтиёжини тўла қондиради. Сигир сутида эса бу нисбатан 1:1:1,5 бўлиб организмнинг зарур эҳтиёжини қондирмайди. Унинг таркибида турли касалликларни чақирувчи вирус ва микробларга қарши курашадиган моддалар (антителолар) бўлади. Оғиз сути таркибидаги иммуноглобулинлар янги туғилган ҳали шаклланиб улгурмаган иммун тизими ўрнини қоплайди. Фаол бўлмаган иммунитет ҳосил бўлишида иштирок этади. Бу сутдаги тўйинмаган ёғ кислоталари сероб бўлиб, улар бош мия ривожланиши ҳамда асаб толалари атрофида миллен пўсти ҳосил бўлиши учун зарур.

 

Давоми

 

Биология фанлари доктори Шониёз ҚУРБОНОВ таҳрири остида

Қарши тиббиёт коллежи ўқувчиси Моҳинур ҲАМЗАЕВА тайёрлади.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.